+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

15 Нояб 2018

Қизлар саломатлигини асраш - муҳим вазифа

Шифокор минбари

Қиз бола - бўлажак она, миллат давомчисидир. Келажак авлоднинг соғлом ва баркамол бўлиши кўп жиҳатдан қизларнинг саломатлиги, тинчлиги ва бахти билан боғлиқ.

Мамлакатимизда оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлод туғилиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, хомиладор аёллар ва чақалоқлардаги хасталикларни барвақт аниқлаш, болалар ўртасида ногиронликни камайтириш, айниқса, ўсмир қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 декабрдаги "2018-2022 йилларда болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида"ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 майдаги "Қизлар ва фертиль ёшидаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари ана шу йўналишдаги ишларни янада юқори босқичга кўтаришда дастуриламал бўлмоқда. 

Ушбу қарорлар ижроси доирасида туман тиббиёт бирлашмасига қарашли кўп тармоқли  марказий поликлиника, 5 та қишлоқ врачлик пункти ва 6 та қишлоқ оилавий поликлиникаларида "Аёллар маслаҳатхоналари", "Қизлар саломатлик марказлари" ташкил этилди.

Туманимизда ўсмир қизлар ҳамда 46 минг нафардан зиёд туғиш ёшидаги аёлларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлиғида муаммолар бўлган хотин-қизларни аниқлаш, даволашга жалб этиш борасидаги ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг ўтган даврида 35 минг нафар туғиш ёшидаги аёллар тиббий кўрикдан ўтказилди. Кўрик натижасида 3600 нафардан ортиқ аёлда экстрагенитал ва гинекологик касалликлар борлиги аниқланиб, уларнинг кўпчилиги соғломлаштиришга жалб этилди. Бундан ташқари, тумандаги умумтаълим мактаблари ва коллежларда таҳсил олаётган 3,5 минг нафардан зиёд ўсмир қизлар ҳам тиббий кўрикдан ўттказилди. Турли касалликлар аниқланган 600 нафар қиз соғломлаштиришга йўналтирилди.

Илгари ўсмир қизлар келиб, дардини айтадиган, саломатлиги бўйича муаммоларини ўртоқлашадиган мутахассис йўқ эди. Андиша сабаб ўсмир қизлар гинеколог ҳузурига кела олмас эдилар. Эндиликда "Ўсмирлар гинекологи" бевосита қизларнинг саломатлигини асраш билан шуғулланади.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатишда "Тез тиббий ёрдам" бўлимининг тутган ўрни муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, мазкур бўлимнинг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилган.

Аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва кўламини кенгайтириш мақсадида қишлоқ оилавий поликлиникаларида қўшимча равишда терапевт, акушер-гинеколог, жарроҳ, УТТ мутахассиси фаолияти йўлга қўйилди. Аввал фуқаролар жарроҳ ёки гинеколог-шифокор кўригидан ёки УЗИ аппарати текширувдан ўтиш учун туман марказига боришга мажбур бўлган бўлса, эндиликда улар қишлоқ оилавий поликлиникаларининг ўзида ана шу мутахассислар хизматидан фойдаланишлари мумкин. 

Аҳоли ўртасида юқумли касалликлар келиб чиқишининг олдини олиш, болаларни турли касалликларга қарши эмлаш ишлари ҳам ўз вақтида ва самарали ташкил этилмоқда. Айниқса, хорижий давлатларда бўлиб қайтган фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш, бирон бир касаллик аниқланган тақдирда уларни соғломлаштиришга жалб этиш, реабилитация марказларига юбориш ишлари ҳам белгиланган тартиблар асосида олиб борилмоқда.

Эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатларнинг аянчли оқибатларини аҳоли, айниқса, ёшларга тушунтириш, шунингдек, фуқароларнинг тиббий билим ва маданиятини юксалтириш бўйича ҳам  зарур ишлар амалга оширилмоқда.

Халқимиз, хусусан, опа-сингилларимиз, қизларимиз соғлом бўлса, шубҳасиз, эртамиз эгалари бўлган ёш авлод ҳам баркамол бўлади.

 

Фотимахон МАМАТОВА,

Марҳамат тумани кўп тармоқли тиббиёт

бирлашмаси бошлиғиинг

 

оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари.