+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

08 Нояб 2018

Узр сўрашдан уялмайлик

  Ҳаёт - ибрат мактаби

Аксарият одамлар асабий тарзда яшаётган бугунги кунда "пушаймонман", "янглишдим", "мени кечира оласизми?" каби узр сўрашни ифода қилувчи сўзларни айтиш ҳамманинг ҳам қўлидан келмайди.

Агар шу сўзни айтиш зарур бўлиб қолган тақдирда ҳам, кимдир тортиниб, кимдир уялиб айтолмас, балки. Бироқ, орамизда шундай инсонлар борки, улар кибр туфайли бу сўзни  айтмайди. Кимдандир узр сўраш такаббур кимса учун гўё камситилишдек туюлади. Ваҳоланки, адашганини англаб, ҳақсизлик қилган кишисидан кечирим сўраган одамнинг даражаси тушмайди, аксинча, кўтарилади. Зеро, айбини тан олиш, ранжитган одами қошида эгилиш -   марднинг иши. Узр сўрашдан асло уялмаслик керак.

"Мени кечиринг". Бу жумла тўғри ва лозим бўлган ўрнида қўлланганида, маъно юки катта, баҳоси улуғ. Бироқ қайта-қайта қилинган хато ортидан сўрайвериладиган узрнинг қиймати бўлмайди. Узр сўрашнинг катта-кичиги йўқ. Кечириш фақат катталардангина сўралмайди. Агар боламизга ҳақсизлик қилсак, уялмай узр сўрайлик, фарзандларимиз кечиришни, кечирим сўрашни ўргансин. Бу борада биз уларга ибрат бўлайлик.

Оилада, ишхонада, жамиятда яшар эканмиз, барибир хато қиламиз. Шунда хотиржам, аҳил-иноқ бўлишнинг калити биргина жумла - "Мени кечиринг".

Шундай экан, кимгадир ҳақсизлик қилсак узр сўрашга, эгилишга одатланайлик. Қалбимиз гуноҳимизни эътироф этишга, тилимиз тавба қилишга қийналмасин. Айбу нуқсонимизни, ёмон ишларимизни тан олишни билайлик, пушаймонлигимиз самимий бўлсин. Шунда кўнглимиз равшан бўлади, Яратган гуноҳларимизни ҳам кечади.

Парирўй АНОРБОЕВА,

 Андижон тумани "Қоратут" маҳалла фуқаролар йиғини мутахассиси.