+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

12 Июль 2018

Аёллар манфаати қонуний ҳимоя қилинади

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 апрелдаги "Ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонида вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва   шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилишга қаратилган тизимни ривожлантириш ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишларидан бири сифатида белгилаб берилди.

Ўз навбатида ушбу фармон билан туман (шаҳар) ички ишлар  тизимлари    бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари лавозимлари жорий этилиб, уларга профилактика инспекторлари ишини, авваламбор, вояга етмаганлар ҳамда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ишини самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштириш учун жавобгар бўлиши кўрсатилди. Шунингдек, ёшлар адашиб жиноят содир  этганда, маҳалла фуқаролар йиғини ва Ёшлар иттифоқи уларнинг тузалишига кафолат бериб мурожаат қилсалар, судлар томонидан жазо тайинлашда инобатга олиниши ёшларнинг, айниқса, хотин-қизларнинг қамалиши эмас, оиласи бағрида жамият учун фойдали инсонлар бўлиши кераклиги таъкидланган.

Шу ўринда аёлларимиз шаънига салбий сўз айтиш биз учун ҳам оғирдир. Аммо аёллар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар содир этилиши жуда    аянчли ҳол. Афсуски, бугун жойларда учраб қолаётган  баъзи салбий ҳолатлар  турли интернет сайтларида холисона ёритилмай, аҳолига бир томонлама маълумотлар тарқатилаётганлиги кузатилмоқда. Бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазирлигида Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси тузилди. Бошқарма бошлиғи бир вақтнинг ўзида Ички ишлар вазирининг матбуот котибидир. Янги ташкил этилган ушбу бошқарма ҳудудий ички ишлар органларининг матбуот хизматлари фаолиятига ташкилий услубий жиҳатдан кўмаклашиб, уларни республиканинг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатишларини таъминлашга масъулдир.

Ўз навбатида бошқарма ва ҳудудий тизимлар ҳамкорлигида турли жиноятчилик  ҳолатлари, хусусан хотин-қизлар  билан боғлиқ салбий ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олиш,  бу борадаги нотўғри маълумотларни тарқалишига йўл қўймаслик чоралари кўрилади. Бу билан аёлларимиз  шаъни, қонуний манфаатлари ҳимояга олинади. Негаки, аёл-мўътабар зот. Ҳар қандай ҳолатда ҳам уни ёмонотлиқ қилиш, у ҳақда нохолис маълумот тарқатиш кечириб бўлмас иллат саналади.     

 

Дилмуроджон АСҚАРОВ,

 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси курсанти.