+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

30 Май 2018

Ҳаракат қилган киши яхши яшайди

Мулоҳаза

Халқимизда "Эрта турганга Аллоҳ зиёда ризқ-насиба беради", деган гап бор. Бизнинг қишлоқ аҳолиси ана шу гапга амал қилиб яшайди. Тонг ёришар-ёришмас, кимдир велосипедини миниб тирикчилик важида йўлга отланаётган, кимдир мол-қўйини боқиб келгани далага ҳайдаб кетаётган, яна кимдир эса азон палласида тандир қиздириб нон ёпаётган бўлади.

Мен деярли 10 йилдан буён ҳар куни шаҳардаги кўп қаватли уйлар аҳолисига сут-қатиқ етказиб бериш билан шуғулланаман. Қишлоқда ҳар икки хонадоннинг бирида туёқ бор. Одамлар барака келтиради, деб қўй, сигир-бузоқ боқишади. Мен ўз сигиримни соғиб, қолаверса, қўшнилардан сут-қатиқ, қаймоқ олиб азонда шаҳарга отланаман. Маҳсулотларим табиий, сифатли бўлгани учун менинг келишимни кутиб турадиган доимий мижозларим бор.

Ўтган йили оиламиз даромадини кенгайтириш мақсадида банкдан 7,5 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, 3 бош қорамол сотиб олган эдик. Йил бошида сигиримиз болалади. Шаҳарга олиб борадиган маҳсулотларим кўпайди. Иссиқ кунларда қаймоқнинг ўрнига сариёғ олиб бораман. Айниқса, Рамазон кунлари шаҳарликларга сут, қатиқни янги-янги етказиб берсам, улар жуда хурсанд бўлишади.

 "Иқбол" газетаси саҳифаларида сут ва сут маҳсулотларининг фойдали хусусиятлари ҳақида ўқигандим. Кунига ярим литрдан сигир сути ичиб турилса, организм витамин ва минералларга тўйинаркан. Сутни ётишдан аввал ичсак, асаблар тинчланиб, уйқу сокин кечаркан. Ўз сигир-бузоғимиз бўлгани учун ҳозир уйимиздан сут, қатиқ, қаймоқ, сариёғ узилмайди. Фарзандларим, кўз тегмасин,       соғлом ва бақувват. Сут маҳсулотлари нафақат саломатлигимизни мустаҳкамламоқда, балки оиламиз бюджетига яхшигина даромад ҳам келтирмоқда. Бу ишлар албатта, ўз-ўзидан бўлмайди. Бунга қунт, шижоат, меҳнат керак. Бугун шунга амин бўлдимки, кимки ҳаракат қилса, яхши яшаяпти, оиласи тўкинлигини таъминлаяпти. Шу ўринда, мен опа-сингилларимизга тўғрисўз, ҳалол бўлиб, интилиб, ҳаракат қилсангиз, албатта, мақсадларингизга эришасиз, деб маслаҳат берган бўлардим.

 

Мўътабархон ИСМОИЛОВА,

 

Пахтаобод тумани.