+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

25 Май 2018

ЗАМОНА ЗАЙЛИ БАҲОНА ЭМАС

Йўловчи машинага кўҳликкина бир қиз чиқди. Чиройли, бироқ узун сочларини елкалари узра ёйиб олибди. Манзилга етгунимизча унинг ёйилган сочлари умуман ўзига ярашмаганлиги айримларнинг ғашини келтирди. Қиз эса бепарво, сочларини салгина йиғиб олишни хаёлига ҳам келтирмасди.

Қизлар ҳақида гап кетганда, беихтиёр уларнинг сочларига таъриф берилади. "Равшан ва Зулхумор" достонида Зулхуморнинг сочи шундай тасвирланади: "...у ёғида тўқсон беш, бу  ёғида тўқсон беш, ўн кам икки юз кокили бор эди. Бир ёғини тилла сувига ботирган, бир ёғини кумуш сувига ботирган, тонг шамолида қотирган..." Бу шубҳасиз, қизнинг гўзаллигида сочининг аҳамияти бебаҳо эканини ифода этади.

Сочни ярим ҳусн дейишлари бежиз эмас. Аммо соч турмаклашнинг миллатимизга хос ёхуд тиббиёт   нуқтаи назаридан маълум тартиб-қоидалари борки, буни ҳар бир қиз билиши керак. Бундан бир неча ўн йиллар аввал қизларнинг соч қирқиши  масаласида турли баҳс-мунозаралар, тортишувлар узоқ давом этди. Ахийри, бу масалага нуқта қўйилгандай бўлди. Айрим оналар буни "замона зайли"га йўйди, калта соч қулай бўлиши, бу ҳар кимнинг ўз иши, деган хулосага келинди.

Бугун қизлар ўртасида сочни ёйиб юриш урф бўлмоқда. Ўқув юртларида, жамоат жойларида қиз-жувонларнинг сочини ёйиб юришлари одатий ҳолга айланди. Табиийки, бу қайсидир, шоу-бизнес юлдузига тақлиднинг, янада аниқроқ айтадиган бўлсак, "оммавий маданият"нинг таъсиридир.

Нима учун оиланинг катталари - бобо, бувилар, ота-оналар бу ҳолатга бепарво? Муаллима, тарбиячиларимиз нимага жим? Нега қизларимиз уларнинг сўзларига қулоқ тутмайдилар?

Ҳеч ким кўрмайдиган жойда соч тарашимиз кераклигини, соч толалари ерга тўкилса, ёмон бўлишини бувиларимиз тинмай уқтиришар, уйда, отамизнинг олдида, дастурхон устида албатта, рўмол ўраб юришимизни талаб қилишарди. Ҳозир айрим қизларимиз отанинг, аканинг олдида сочларини ёйиб юришдан хижолат бўлишмайди. Дуч келган жойда сумкасидан ойна, тароқ олиб, сочини тараб, ўзига оро беряпти. Қизлар тарбияси, миллий қадриятларимизни улуғлаш ҳақида кўп гапиряпмиз, бу каби ҳолатларга аксариятимиз эътиборсизмиз, фарзандимизга, ўқувчимизга бу хатти-ҳаракатлар яхши эмаслигини айтмаяпмиз. 

Менинг фикримча, оилада, маҳаллада, ўқув юртида қизларимизнинг европача усулда жимжимадор соч турмаклашлари ўрнига, миллий либосларимизга мос соч ўришларини кўпроқ, кенгроқ тарғиб этишимиз керак. Қолаверса, қизларимизнинг дўппига, миллий либосларимизга меҳри, ҳурматини оширишимиз керакки, токи улар ойнага қараб бошидаги дўпписига, эгнидаги либосига кўзи тушганида, ўзбек қизи экани, унинг сиймосида миллат ғурури акс этишини ҳис этсин.

Ҳанифахан ХОНБОЕВА,

Балиқчи туманидаги 41-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.