+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Май 2018

Ёшларни маънавий хуружлардан асрайлик

Ўзбек халқи минг йиллар давомида шаклланган ўзининг бой маънавий меросига эга.  Маънавий баркамоллик эса комил инсон тарбиясидa муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, ёшларимизнинг маънавий камолоти, уларни юксак маънавиятли инсонлар қилиб тарбиялаш масаласи жамиятимизнинг устувор вазифаларидан бири саналади. Бу таълим-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқ эканлигини барчамиз яхши биламиз.

Бугун дунёдаги турли мафкуравий марказлар четдан туриб, "мутлақ эркинлик", "чегарасиз эркинлик", "эркин ахлоқ" деган сохта ғояларни ёшларнинг онгига сингдиришга уринмоқда. Бу йўлда "оммавий маданият" кўринишларидан, ахборот технологиялари, радио, телевидение, интернетдаги ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланмоқда. Минг афсуски, айрим ёшларимиз интернетдан фойдаланишда ўзлари учун керакли маълумотларни олиш ўрнига юқорида айтилганидек, aхлоқсизлик, бузғунчилик , диний экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолмоқда. Бу ёшлар тарбияси, маънавияти билан боғлиқ қатор муаммоларни келтириб чиқармоқда. Айни кунда бунинг оқибатларини дунёнинг олис ва яқин минтақаларида бўлаётган нотинчликлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Бугун янги жамият барпо этар эканмиз, маънавий тарбия масаласига алоҳида эътибор беришимиз лозим. Айниқса, ёшларимизнинг ёт ғоялар тажовузига қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашимиз, уларда интернет материалларидан тўғри ва оқилона фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришимиз зарур.

Айни кунда ҳаётимизда ахлоқсизликни маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик сарқити, деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар тараққиётимизга, оила муқаддаслиги ва ёшлар тарбияси, умуман, миллий мафкурамизга жиддий хавф солмоқда. Шундан келиб чиқиб, ана шу каби кўринишларга қарши курашишимиз керак. 

Маълумки, ёшлар кўп масалаларда жуда таъсирчан, ҳиссиётга берилувчан бўлади, айниқса, улар ҳаётда учраб турадиган адолатсизлик, ноҳақлик ҳолатларини,  ижобий ва салбий ўзгаришларни ғоят тез қабул қилади. Ана шундан фойдаланган ғанимларимиз ёшларимизни йўлдан уришга уринмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун биз педагоглар жиддий, тизимли иш олиб боришимиз, ёшларга  бу борада кенг тушунчалар беришимиз лозим.

        Нилуфар САЙФУТДИНОВА,

 

Ички ишлар вазирлиги тасарруфидаги Андижон академик лицейи ўқитувчиси.