+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

03 Май 2018

Фарзандингизни хор қилманг

Мулоҳаза

Ёзнинг иссиқ жазирама кунларидан бири эди. Вақт тушликдан ошган. Ана шундай иссиқдан одамнинг нафаси қайтадиган кунларда, маҳалла гузардаги чойхона олдида бир аёл уч фарзандини ёнига олиб, кимнидир кутиб ўтирарди. Бири қўйиб, бири йиғлаётган болаларини тинчлатиришга уринаётган аёлга раҳмим келди. Уларнинг олдига бордим. Фарзандларининг кайфиятидан асабийлашаётган аёлнинг юз-чеҳрасидан оғир аҳволга тушгани сезилиб турарди.

Аёл куннинг иссиқлигидан кайфияти сўнган, терга ботган сочлари ҳам тўзғиган ҳолатда эди. Болалари эса аввалига иссиқдан,  сўнг қорни очлигидан онасига ҳархаша қилишарди, тинмай йиғлашарди. Мен бўлса бунинг сабабини билгим келаверарди. Аёлнинг  ёнига келиб аста сўрадим. Унинг кўзида тўлиб турган ёшлар қуйилиб, юзларини юва бошлади. Шу уч фарзанди билан эри уйни ташлаб чиқиб кетгани, ҳозир эса кўнглига ёққан бир аёл билан яшаётганини айтди. Болалари "Дадамиз қайда?" деб ҳоли-жонига қўймагани туфайли уларга отасининг дийдорини кўрсатмоқчи эканлигини айтди. Ота қурғур эса шу куни шу жойда кўришишга ваъда берган экан. Аммо эрталабдан буён дадасини кута-кута интизор бўлиб, соғинчдан юраклари эзилиб онаизорнинг ҳам юрак бағрини эзишаётган эди.

- "Келиб қолар салқинроққа ўтиб туринглар-чи" дея олдим холос. Бирдан "Йўқ, у келмайди, бу ҳолат биринчиси эмас, бундай вазиятларни бир неча марта бошимдан кечирганман. Хонимчаси келишга қўймаётгандир-да! Уни йўқотишдан қўрқади у" деб бақириб юборганини ўзи ҳам билмай қолди аёл. Бегона аёлга шу қадар раҳмим келди-ки, уни юпатишга киришдим. Аёлнинг қўллари шунчалар титрардики, уни тинчлантираман, деб менинг ҳам қўлларим титрарди. Бир аёлнинг эрига нафратим ошса, бир уни болаларидан айирган, гулдек оилани бузилишига сабабчи бўлган аёлга баттар нафратим ошарди. Шу зайлда анча вақт ўтди. Мен уларнинг кайфиятини кўтаришга уриндим, бироқ улар ноумид ҳолатда уйга қайтишди. Уларнинг аянчли ҳолатидан юрагим эзилди. Бу воқеадан сўнг отаси туфайли увол, бегуноҳ болалар сира кўз ўнгимдан кетмай қолди.

Бир куни таниш аёлни кўчада учратиб қолдим. У шошилиб кетаётганди. Мени кўрдию йиғлаб юборди. Елкамга бошини қўйиб, ўзини йиғидан аста тўхтатди,  синглисининг ўн яшар ўғли оламдан ўтиб қолганини айтди. Унда мен ҳам борай деб эргашдим. Йўл-йўлакай болани нима сабабдан ўтганини сўрадим. У касаллик туфайли эмас, отасига ичикиб қолганини, дадасини кута-кута адо бўлганини айтди.

Биз манзилга келганда кўча тўла одам эди. Маҳалла-кўй, қариндош-уруғлар йиғилиб қолган экан. Ичкарида бўлса фарзанд доғида куйяётган онаизор ўзини ҳар ёққа урарди. Не кўз билан кўрайки, у мен маҳалла гузарида учратган аёл эди. Вафот этган, бегуноҳ боланинг қаршисида ўзимни айбдордек сезиб, қалбим ларзага келди.  Ҳа, мурғаккина гўдак отасининг бевафолигини кўтара олмаганлиги аниқ. Не бўлса ҳам энди онасига оғир бўлди. Нега ўшанда  номард отани қидириб топмадим? Нега унга бегуноҳ болаларга жабр қилаётганини айтмадим? Нега бевафо эрнинг ота-онаси, маҳалла фаолларини оёққа турғазмадим? Бундай тизгинсиз саволларнинг чеки йўқ. Бироқ энди кеч. Афсус-надоматдан заррача наф йўқ энди.

Дунёда ҳар хил одамлар бор. Кимдир Аллоҳдан фарзанд сўраб ёрворади, кимдир фарзанднинг қадрига етмайди. Фарзанд - олий неъмат. Фарзандни хор қилиш эса гуноҳи азимдир. Буни оила қураётган ҳар бир йигит-қиз билиши керак. Токи, ҳеч кимнинг, ҳатто қушнинг ҳам ини бузилмасин. Ҳеч бир бола ота-онаси дийдорига зор бўлмасин.  

 

Мавлудахон АБДУҚОДИРОВА, 

Қўрғонтепа тумани.