+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Апр 2018

Ҳунаримдан завқ оламан

Юртимизда миллий ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда. Ҳатто, чекка-чекка қишлоқларда ҳам ҳунармандларнинг фаолият олиб боришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётгани бизни беҳад қувонтиради.

Тикувчилик ҳунарини ҳар қандай қиз-аёл уддалаши мумкин. Фақат чевар бўламан деган аёлда шунга иштиёқ, қизиқиш ва албатта уқув бўлиши керак. Чеварлик ҳунарини эгаллаган бирор бир аёл ҳаётда асло қийналмайди.

Мен неча йиллардирки, бешик жилдлари ва тўшамалар тикиб келаман. Ўз ўрнида аксарият чеварлар бу ишни майда, зерикарли иш деб ҳисоблашади. Лекин бу мен учун жуда ҳам завқли. Ўзбек хонадонида фарзанд туғилса,  ўғилдир, қиздир, унга албатта, буви, боболари томонидан бешик ҳадя қилиш азалий урф-одатларимиздан. Чиройли ва бежирим бешик жилдлари, тўшамаларини тайёрлаб,   ҳамюртларимизнинг қувончига шерик бўлиш менга ҳузур бағишлайди, уларга ёрдамим тегаётганидан қувонаман. Қолаверса, ўзгаларга хурсандчилик улашиш катта савоб ҳамдир.

Меҳр бериб тиккан бешик ёпқич, тўшамаларим бозорда доимо харидоргир. Бешик ёпқичларни иссиқ ва совуқ мавсумларга мўлжаллаб икки қаватдан тайёрлаётганим ҳам кўпчиликка маъқул келмоқда. Уч қизим, қўни-қўшни қизлар ҳам шу ҳунарни иштиёқ билан ўрганишмоқда. Имконият топиб, хусусий чевархона очиш, янги иш ўринлари яратиш, энг муҳими, ёшларга ҳунаримни ўргатиб, уларнинг оилавий ҳаётга тайёрлашга, қолаверса, миллий ҳунармандчилигимиз ривожига оз бўлса-да, ҳисса қўшишни ният қилганман.

 

Гулчеҳрахон ЮНУСОВА,

Балиқчи тумани.