+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Апр 2018

Китобсевар онахон

Фаол фахрийларимиз

Ҳаётда шундай инсонлар борки, улар бошқалардан билимдонлиги, тиниб-тинчимаслиги билан ажралиб туради, ўқийди-ўрганади, инсонларни яхшиликка, эзгуликка етаклайди, доимо савобли ишларга бош-қош бўлиб, барчанинг ҳурматига сазовор бўлади.

Ана шундай инсонлардан бири булоқбошилик Оқибатхон Йўлдашевадир. У 62 баҳорни қаршилаётган бўлса ҳам ёшлардек серғайрат, қизиқувчан, ҳар нарсани билишга интилади. Оқибатхон бир кунини ҳам китобсиз тасаввур қила олмайди, китоб ўқимасдан тура олмайди. Қачон учрашиб қолсангиз қўлида даста-даста китобларни кўтариб, қаёққадир кетаётган бўлади. Агар китоблар ҳақида суҳбатлашиб қолсангиз, унинг суҳбатидан  улкан маънавий озуқа оласиз, кайфиятингиз кўтарилади. 

Оқибатхон мактабда ўқиб юрган пайтларидаёқ китоб ўқишга қизиқарди. Дарслари тугадими, дугоналари қатори уйига шошмасдан мактаб кутубхонасига кириб турли китобларни ўқир, улар ҳақида дугоналарига сўзлаб берарди. Мактабни аъло баҳоларга тугатгач, шу мактабда ишда қолди. Кейинчалик узоқ йиллар, то нафақага чиққунига қадар "Матбуот дўкони"да ишлади. Газета-журналлар, китоблар унинг энг яқин маслаҳатгўйи ва сирдошига айланди. Оқибатхон дўконга келувчиларга янгиликларни етказиб, уларнинг матбуотга бўлган қизиқишини кучайтирарди. Газета-журнал харид қилувчилар масофа узоқ бўлса ҳам фақат унинг дўконига келардилар. Шу тариқа Оқибатхон Йўлдашева "Китобхон онахон"га айланди.

Оқибатхон жамоат ишларида ҳам фаол қатнашади. "Нуроний" жамғармаси туман бўлими қошидаги жамоатчилик асосида хотин-қизлар билан ишлаш Кенгаши аъзоси сифатида тадбирлар ташкиллаштириш ва ўтказишга яқиндан ёрдам беради. М.Исмоилий номли маҳалла фуқаролар йиғинининг фаол  тарғиботчиларидан бири. Китобсевар онахон хонадонларда ҳам китоб ўқишни тарғиб қилади.Тўй ва маросимларга дастурхон кўтариб эмас, китоб кўтариб боришга одатланиб қолган, бунга ўзим ҳам бир неча марта гувоҳ бўлганман.

- Тўйларга "Куёв-келинлар сизлар учун", "Келин бўлиш илми", "Куёв бўлиш илми",  "Аёл муқаддас", "Аёлнинг эри олдидаги вазифалари", "Қайнона-келинлар, куёв болалар учун маслаҳатлар", "Оилада бола тарбияси" каби китобларни совға қилиб олиб бораман, - дейди О.Йўлдашева. - Кузатиб юраман, китоб ўқиган оилаларда ҳамма нарса рисоладагидек, оила аъзоларининг бир-бирларига ҳурмат-эътибори бор, куёв-келинлар бир-бирларини тўғри тушунади, бир сўз билан айтганда, ўша оилалар мустаҳкам. Мен инсонларга маънавий озуқа бераётган китоблар улашишдан ҳузурланаман. Чунки китоб уларни албатта, яхшиликка етаклайди.

Оқибатхон тотув оиланинг севимли бекаси. Турмуш ўртоғи Обиджон Йўлдашев билан 4 фарзандни тарбиялаб вояга етказди. Ўғиллари Адҳамжон, Ҳусниддин, қизлари Муяссархон, Муаззамхонларнинг барчаси ўқимишли, турли соҳаларда хизмат қилиб, эл-юрт корига яраяптилар. Келинлари Ўринчахон, Муқаддасхонлар қайнонасининг жону дили, доимо хизматидалар, кўнглини кўтариб, дуосини оладилар.

 "Китобга ошно қалбдан ёмонлик чиқмайди" деган ҳикматни дилига тугиб олган Оқибатхон одамларга яхшилик қилиб чарчамайди. Қўлидан келса ёрдамини аямайди, қўлидан келмаса, ширин сўзи билан малҳам бўлади. Бой-бадавлат ҳаёт кечирмаса-да ўзига тўқ, барча нарсаси етарли. Маънавий бойликни моддий бойликдан устун кўради.

Ҳа, орамизда шундай китобсевар онахонлар кўпаяверсин!

Раънохон ЖУМАНИЁЗОВА,

 

жамоатчи мухбир.