+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Апр 2018

Қизларга эътибор - келажакка бўлган эътибор

Мутахассис минбари

Айни кунда аксарият қиз-аёлларимиз ўзларининг фаолликлари билан ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳаларида самарали меҳнат қилиб келмоқда. Чунки, уларнинг ўз имкониятларини юзага чиқаришлари учун мамлакатимизда барча шароитлар яратиб берилган.

Аёл, у меҳрибон устоз, тадбиркор, ишбилармон раҳбар, гўзаллик, нафосат тимсоли, энг асосийси, она, суюкли ёр, оиланинг бекасидир. Оиланинг нечоғлик мустаҳкам бўлиши кўп жиҳатдан аёлларимизга боғлиқ. У қай даражада маънавиятли, оқила бўлса, нафақат оилада, балки жамиятда ҳам ўзининг муносиб ўрнини топа олади.

Мен фаолият юритаётган АДУ қошидаги 4-сон академик лицейида меҳнат қилаётган опа-сингилларимиз ҳам ишда, ҳам оилада ҳурмат топганлар. Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси сифатида жамоада меҳнат қилаётган хотин-қизлар ҳамда  ўқувчи қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларни қийнаётган муаммоларини ҳал этишга алоҳида эътибор қаратаман. Улар билан иш жараёнлари, қизиқишлари, мавжуд муаммолар, оила  мустаҳкамлигини таъминлаш мавзуларида суҳбат ва мулоқотлар ўтказиб бораман.

Жамоамизда самарали фаолияти, фаоллиги билан  ҳамкасбларига намуна бўлаётган аёллар жуда кўп. Жумладан, ахборот-ресурс марказимиз раҳбари Гулсорахон Маҳмудхўжаева ана шундай аёллардан биридир. У ўз мутахасислиги бўйича бир неча бор хорижий давлатларда бўлиб тажриба орттирган. Айни кунда асосий фаолияти билан бирга, ўзи ташкил этган "СМАРТ" ўқув марказини ҳам бошқариб келмоқда. Тиниб-тинчимас, ташкилотчи ва ташаббускор Гулсора опанинг фаолияти барча  ҳамкасблари учун намуна бўлмоқда, десам асло муболаға бўлмайди.

Гулсора опа сингари малакали мутахассис, тадбиркор аёлларимиз фаолияти ўқувчи қизларимиз учун ҳам ибратдир. Улар ҳам устоз сингари ташаббускор бўлишга интилмоқдалар, аъло баҳоларга ўқиш, ўз салоҳиятларини тўлақонли юзага чиқариш учун астойдил ҳаракат қилмоқдалар.

 Биз жаннатмакон юртда яшаяпмиз. Бу юртнинг ҳар бир қизи, ҳар бир аёли ўз эркига, ўз фикрига эгадир. Уларнинг интилиши, юксак марраларни эгаллашлари учун барча шароитлар яратилган. Шундай экан, аввало биз - педагоглар, ота-оналар айниқса, қизларимизга, уларнинг саломатлиги, одоб-ахлоқи, тарбиясига эътиборли бўлишимиз зарур. Қизларимизни ўқиб-ўрганишлари, касб-ҳунар эгаллашлари учун барча имконият эшикларини очиб берайлик. Шундагина биз фарзандларимизни ёруғ келажагини таъминлаган бўламиз.

Бугун баъзи бир ота-оналар "Қиз бола ўқиб нима қилади?", деган гапни айтишади. Бу фикр умуман нотўғри. Аслида қизлар ўқиши керак. Чунки у эртага она бўлади. Фарзандларига тарбия бериши, уларга оқ-қорани ўргатиши учун ҳам билимли, маънавиятли, оқила бўлишлари лозим. Агар у ана шу масалаларда уқувсиз, билимсиз бўлса, фарзандига нимани ўргатади? Майли у ишламасин, бироқ ўқиган аёл фарзандларини комил инсон қилиб вояга етказади.

Бугун давр шиддат билан ривожланмоқда, глобаллашув ҳаётимизга тобора чуқурроқ кириб бормоқда. Бу эса албатта, ҳар бир кишининг билимли ва зукко бўлишини тақозо этади. Шундай экан, ота-оналаримиз қизлари тарбиясига, илмли бўлишига эътиборсиз бўлмасин. Улар эртага ота-онасига, устозларига раҳмат келтирадиган инсонлар бўлсин.

Махсудахон ЭРГАШЕВА,

 АДУ қошидаги 4-сон академик лицейи хотин-қизлар қўмитаси бошланғич

 

ташкилоти раиси.