+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

18 Апр 2018

Бундан буён ижтимоий соҳа ходимлари жамоат ишларига мажбуран жалб этилмайди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Бош вазир А. Арипов раҳбарлигида ҳудудларда дала ва тозалаш-ободонлаштириш ишларига тиббиёт, таълим муассасалари ходимлари, талабалар ва бошқа ижтимоий соҳа вакилларини жалб қилишни тақиқлаш, бу борада барча даражадаги раҳбарларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини оширишга қаратилган чораларни белгилашга бағишланган видеоселектор йиғилишида бу борада жойларда қонунбузарлик ва кўзбўямачиликларга йўл қўйилаётганлиги, бу ишларнинг ачинарли оқибати хусусида гапирилди.

Жумладан, йиғилишда Президентимизнинг Сирдарё вилояти фаоллари билан бўлган учрашувда Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги 42-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Диана Еникеева жамоат ишларига жалб этилган вақтда машина уриб кетиши оқибатида вафот этганини куйиниб гапиргани эсланди. Бу каби ҳолатлар давлатимиз раҳбари юритаётган сиёсатга хиёнат экани, маҳаллий раҳбарларнинг бундай нотўғри хатти-ҳаракатлари мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг самарадорлигига салбий таъсир кўрсатаётгани айтилди.

Дарҳақиқат, йиғилишда муҳокама этилган масала жуда муҳим ҳисобланади. Чунки жойлардаги айрим раҳбарлар томонидан ижтимоий соҳа ходимлари, асосан, ўқитувчилар ва шифокорларни жамоат ишларига жалб қилиниши таълим ва тиббиёт тизими ишига салбий таъсир кўрсатаётгани, қолаверса, бу фуқароларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлаётганлигини асло оқлаб бўлмайди.

Барчамизга яхши маълумки, Президентимиз ташаббуси билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида Жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилган. Бундан кўзланган мақсад, ҳудудларда, айниқса, чекка туманларда банд бўлмаган фуқароларни иш ҳақи тўлаш орқали ободонлаштириш, уй-жой коммунал хўжалиги объектларини таъмирлаш, инфратузилмани яхшилаш ишларига жалб этишдир. Аммо айрим раҳбарлар бу имкониятлардан фойдаланиш ўрнига, бюджет ташкилотлари ишчиларини таҳдид қилиш орқали мажбурий ишлатиб келаётганлиги одамларнинг кайфиятига салбий таъсир кўрсатаётганлигидан ҳам кўз юмиб бўлмайди.

Йиғилишда 2018 йилда ишсиз аҳолини жамоат ишларига жалб этиш учун 714 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлса-да, жойларда ушбу имкониятлардан самарали фойдаланилмаётгани таъкидланиб,  жорий йилнинг ўтган даврида ўтказилган ўрганишлар натижасида меҳнат қонунчилиги бўйича 10    мингга яқин қонунбузарлик ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган. Уларнинг асосий қисми халқ таълими, тиббиёт муассасалари ҳисобига тўғри келган.

Йиғилишда ижтимоий соҳа ходимларини жамоат ишларига мажбурий жалб этишга чек қўйиш борасида қатор вазифалар белгиланганлиги, аҳолининг меҳнат ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ва фуқароларнинг жамоат ишларига қонуний жалб этилишига алоҳида эътибор қаратиш юзасидан давлат ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш, айниқса, бюджет ташкилотлари ходимлари қишлоқ хўжалиги, коммунал хўжалик, ободонлаштириш, қурилиш, ишларига мажбуран жалб этилмаслигини алоҳида назоратга олиш бўйича таъсирчан чоралар кўриш вазифаси юклатилди. Бу албатта, келгусида мазкур йўналишда юқоридаги каби қонунбузарлик ва кўзбўямачиликларга чек қўяди.

 

Нигора ЮЛДАШЕВА,

 

Шаҳрихон тумани ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси.