+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҚАЙТАР ДУНЁ

(35-сон) Ривоят

Қадим замонда бир дарвеш уйма-уй ўз ризқини териб юрар экан. Инсонлар гоҳида уни мазаҳ қилар, гоҳ унга ҳайр-у эҳсон бериб, кўнглини кўтарар экан. Дарвеш кунора келиб, чарчаб қолгунича насиба терар, бу насибадан ўз улушини олиб, қолганини маҳалладаги ночор, бева-бечораларга, ўйнаб юрган болаларга илинар экан. Лекин буни кўпчилик билмас, улар нуқул дарвешни очкўзликда айблашаркан.

Кунлардан бир куни у ҳар галгидек ризқ-насиба териб, бир эшикда тўхтабди. Эшик очиқ, ҳовлида уй бекаси нон ёпаётганини кўриб, битта нон беришини сўрабди. Уй эгаси эса "Яна келди текинтамоқ. Жонга тегди. Нуқул нарса сўрагани сўраган. Яшаш, тирикчилик ўтказиш ўзи қийин бўлиб турган бўлса... Нима қилсам экан.  Ҳозир нон берсам, эртага яна келади" - дея ўйлади у.  Сўнг нонлар устига қатиқ сура туриб, бир кулчага заҳар ҳам суртибди. Сўнг кулчани дарвешга олиб чиқиб берибди.

Дарвеш раҳмат айтиб, ушбу ҳовлидан узоқлашибди. Кўча бошида ўйнаб юрган болаларга кўзи тушиб, улар тамон йўл олибди. Қўлидаги кулчани бўлиб, болаларга улашибди.. Лекин ... иштаҳа билан нон еяётган болалар нонни берган аёлнинг фарзандлари эканлигини билмаган дарвеш уларнинг ҳушидан кетганини кўриб, қаттиқ қўрқиб кетди. Ногоҳ бўлган бақириқдан кўча одамларга тўлиб кетди. Кўчадаги бақир-чақирни эшитган аёл ҳам у ерга борди. Не кўз билан кўрсинки, болалари ерда ётарди. Уларнинг қўлида ўзи берган нон синиқлари турарди.

Аёл жонсиз фарзандларини бағрига босиб, бор овози билан кичқирибди, қилган ишини хаёлидан ўтказиб, ўзидан кетибди....

 

Нилуфархон САЙФУТДИНОВА

 

АндМИ қошидаги Бўстон академик лицейи ўқитувчиси.