+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Асл саодат

(33-сон) Қатра

Турмушнинг мушти гурзидек нозик елкаларга оғир ботмоқда. Оила остонаси қаттиқ. Энди инжиқлик ва эркаликларга ўрин йўқ.

Бугун ёш қизалоқнинг гул елкасига масъулият юки илинган. Энди тонгдан тунгача дугоналар билан суҳбатлашиш, сирлашиб чақчақлашишга имкон йўқ. Чунки уй юмушлари ҳеч тугай демайди. Ҳечқиси йўқ.      Қийинчилик ва машаққатсиз эришилган бахт гўё тайёр овқатга қўл уриш дегани. Ахир ҳеч бир аёлнинг қийинчиликсиз бахти бекам бўлган эканми?

Бу юмуш ва масъулият унинг имконларига кишан солгандек гўё. Аммо инсон оиласиз, турмуш ва  фарзандларсиз ярим жон,  руҳсиз танадек. Аксинча турмуш унга кўп унвонларни кўксига илиб қўйди - бекалик, келинлик, рафиқа, асосийси, оналик бахтини ҳадя этди. Энди келинжон бир икки туртилиб, сурилгандан кейин унинг яқин дугонаси - сабр, яқин сирдоши -  матонат, суянгувчиси - ирода, ишонгани ва суянгани меҳнат, таскини ширин фарзандларидир.

Шундай қилиб, эрка ва тантиқ қизалоқ бугун сабрли, матонатли аёлга айланди, меҳрибон она, суюкли ва суянгувчи рафиқа бўлди. Ҳамма вазифаларни ишониб бажарувчи келин бўлди. Зеро, аёл қисмати ва саодати ҳам ана шунда!

 

МЕҲРИНИГОР