+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
  • 12 Июль 2023
    Тарғибот ишлари кучайтирилмоқда
    Ўзбекистоннинг янги конституциясида инсоннинг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият сифатида белгилаб қўйилди. Ҳар кандай жамият бахтли келажакка интилгани каби Ўзбекистон ҳам ўзининг тарихий тажриба…
  • 14 Июль 2023
    Фаол аёллар беллашишди
    Танлов Марҳамат тумани Ўқчи маҳалласидаги 29- умумтаълим мактабида фаол қизлар иштирокида "Балли, қизлар!" кўрик-танлови ўтказилди. Тумандаги 2- секторга қарашли маҳаллалардан қатнашган етти нафар қиз пазандалик,…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҲОВУЗ

кечинма

Жўшиб оқаётган дарё бўлолмасанг ҳам ҳовуз бўл, ақалли. Оқаётган ҳовуз бўл, кўлмак бўлмагин, асло. Кўлмакда бир жойда туриб қолиш, эскириш, ўз жойида буғланиш ва сингиш орқали тугаб, изсиз йўқолиш бор.

 Сув оқиб кираётган ҳовузда янгиланиш бор, ўзгариш, қайта тирилиш бор. Пок сувдан, тиниқ сувдан умид бор. Чунки унда ҳаракат, яъни ҳаёт бор. Ҳовузнинг атрофидаги дарахтлар унинг тубида илдиз отган-у, ёнида соябонлар каби тизилгандек, гўё. Ҳовуз ўз "косасидаги" сувни тиндиради, лекин ўзи ташна, ҳовуз бўйидаги дарахтлар унинг сувидан илдизи    орқали симиришига ташна, одамлар челакларини бағрига ботирган ҳолда, тўлдириб сув олишларига интиқ. Ҳатто, ундаги сув томчилари буғланиб, гўё ҳаво билан ўзича мулоқотда бўлади.

 Сен ҳам ўзингга яхши дўст, ҳамфикр топа ол, худди ҳовуз ва атрофидаги дарахтлар мисол, ҳовуздаги сув дарахт танаси орқали юқорига кўтарилгай, барглар эса шукроналик тимсолида ям-яшил тусга киришади. Энг муҳими, ўз онгинг ва қалбинг ҳовузини тозалаб турки, яхши фикр ва нур билан янгиланиб борсин.

 Жалолиддин Румийнинг "Тан яхшиликка, оқар сувга   мойил, чунки асли шулардан қалб ҳикматга, илмга майл қилади", деган ҳикмати мана неча асрки ўз қадрини йўқотгани йўқ. Демак, ҳаётингда ўзингни тергаб, янгилик оқимини ўз ботинингдан ўтказиш қийноғини ҳис эт. Донишмандларнинг панд-насиҳатлари, ўгитларидан узоқлашма, уларни такрор ва такрор идрок этишга урин, уларга амал қилишни ўзингга одат қил.

Туб маънодаги руҳий янгиланишга фақат тафаккурни ўстириш ва кенгайтириш ҳамда эзгуликка эргашиш орқали эришилади, шунчаки, машаққатсиз эришиб бўлмайди. Яшамоқ дегани бу- руҳни узликсиз тарбияламоқ, ўсмоқ дегани эмасми?!

 

Нозима Fофуржонова,

тайёрлади.