+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Болаларга беринг, дунёни

(23-сон)

Гул ҳаётни асранг, одамлар,

Асранг ерни, сувни, ҳавони.

Тинчлик беринг уларга фақат,

Болаларга беринг, дунёни.

 

Севинг, суюб эркалатинг Сиз,

Бобур, Тоҳир, Азиз, Зебони.

Ором беринг уларга фақат,

Болаларга беринг, дунёни.

 

Қўшиқ айтсин баралла жўшиб,

Лол қолдириб булбулгўёни.

Илҳом беринг уларга фақат,

Болаларга беринг, дунёни.

 

Соғлом ўссин, билимдон, оқил,

Байроқ қилиб билим-зиёни.

Меҳр беринг уларга фақат,

Болаларга беринг, дунёни.

 

Гул ҳаётни асрасин улар -

Ўзбекистон деган маъвони.

Имкон беринг уларга фақат,

Болаларга беринг, дунёни.

 

Рўзихон ИМИНОВА