+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

МАНГУ СОFИНЧ АЗОБИ

(22-сон) Дил туFёни

Ҳар куни ўқишдан қайтиб, уйга кирганимда дадажоним қандайдир иш билан машғул бўларди.

- Ассалому алайкум дадажон! Соғлигингиз яхшими. Докторлар оғир иш қилманг деган-ку, нимага иш билан оварасиз!? Ўзингизни эҳтиёт қилинг, бетоб бўлиб қолишингизни истамаймиз.

- Қизим! Мендан хавотир олма. Ҳали сени даданг…ўххх-ў… тоғни талқон қилгудек кучга эга, билдингми? Докторлар ваҳимачи, гапираверишади-да.

- Ахир, дада докторлар билмаса гапиришмайди.

- Э, қўй шу гапларни. Ўзинг яхшимисан? Ўқиб келдингми? Сендан умидим катта, биласан-а. Яхши муаллима бўлгин. Сени муаллима бўлишигни онанг иккимиз қанчалар орзу қилганмиз.

-  Дадажон!

 -  Ҳа, қизим.

- Сизни жуда яхши кўраман.

- Биламан, қизим, биламан.

Мени дадажоним ва онажонимдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Дадам ҳаётим қувончи эди, мен уларга ҳар доим ишонганман. Англаганим шу бўлганки, оталар дунёдаги ҳар қандай муаммони ҳал эта оладилар, ҳаётдаги энг оғир ғамни ҳам садо чиқармай кўтарадилар. Уйингда отанг бор экан, кўчада ёнингни оладиган, адашсанг йўл кўрсатадиган суянчинг борлигини ҳис этиб, эркин яшайсан.

Fамлар келганда оталар дод солиб кўнгил ёзолмайдилар, ҳаммасига беун чидайдилар.

Минг афсуски, дадажоним ёруғ дунёни эрта тарк этди.

…Мен улғайдим, дадажоним хоҳлаганидай муаллима бўлдим. Афсус, менинг бугунги бахтли кунларимда дадам ёнимда йўқ. Бешафқат тақдир уни орамиздан эрта олиб кетди. Тириклигида дадажонимнинг қадрига етмадим. Ҳозир дадам менинг ўқишим, бекаму кўст яшашим учун қанчалар жон куйдирганликларини, менга қанчалар меҳрибон бўлганликларини эсласам дилим эзилиб кетади. Улар билан бўлган охирги суҳбатимизни эслайман:

- Дадажон, дугонамнинг туғилган куни экан. Борсам майлими?

- Майли, қизим борақол. Фақат тез қайтгин.

- Дада унинг уйи олисда. Келолмай қолсамчи?

- У ҳолда бормагин, қизим.

- Дада!?

- Бормайсан, асал қизим, гап тамом.

Шу суҳбатдан кейин дадамдан анча вақт ҳафа бўлиб юрдим. "Дадам мени яхши кўрмайди" деган ҳаёлга ҳам бордим. Аслида дадам мени эҳтиётлаганини, асраб-авалаганини ўшанда тушунмаган эдим. Бир ҳафта дадамдан аразлаб юрганим учун ўзимни кечиролмайман. Қани энди дадажоним ҳаёт бўлса-ю, қошидан бир зум нари кетмай, суҳбатлашиб ўтирсам. Аслида дадажоним мени қанчалар яхши кўришини билсам-да, унга гина қина қилиб, бир ҳафта суҳбатидан бебаҳра қолганимни эсласам кўзларимга беихтиёр ёш қуйилади.

…Дадажон, бугун сизни жуда соғиндим. "Ўқишга кетар чоғим "Она қизим" дея бошимни силаб, пешонамдан ўпиб қўярдингиз." "Менинг қизим фаришта" дер эдингиз. Энди эса ҳар куни тушларимда менга бахт тилаб, дуолар қиласиз.

 Дадажон, юрагимда ушалмас армон қолди. Сиз билан ҳаётингизнинг сўнгги кунларида тўйиб суҳбатлашолмадим. Яратганга илтижо қилиб, дуо қиламан: дунёдаги энг яхши ота бўлган дадажонимнинг жойларини жаннат боғларидан қилгин, охиротини обод этгин.

Одамларга айтар сўзим эса ота-она ғанимат, уларни борида қадрланг, кўнглини, дуосини олинг.

Манзура АБДУЛҲАМИДОВА,

 

Асака тумани, Файзобод қишлоғи.