+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ХУДБИНЛИК-ИЛЛАТ

(21-сон) Тафаккур

Инсон ҳаётда бошқаларнинг фақат ёмон томонини кўриши эмас, балки яхши фазилатларини ҳам ахтариши керак. Шунда инсонларга бўлган меҳр янада ошади. Фақат ёмонлигини ахтариб, ҳаммадан нафратланадиган одам худбин одамдир. Ўткир Ҳошимовнинг  бир  гапи бор: "Ўзидан бошқа ҳаммани ёмон кўрадиган одам охир-оқибат ўзидан бошқа ҳамманинг нафратига йўлиқади". Бу сўзларнинг туб маъносини тушуниш учун олим ёки донишманд бўлиш шарт эмас. Ҳаётимиз давомида ўзимиз буни англаб етамиз.

Мен ўзимга тенгдош бир қизни билардим. У ўзига тўқ оиланинг қизи. Ҳеч кимни менсимайдиган бу қиз  ҳамманинг  ёмон томонини ахтарар, ўша одамнинг орқасидан бошқаларга ёмонлаб, қизларни бир-бири билан уруштириб, роҳатланарди. У кимнингдир бир нуқсонини айтмаса туролмасди. Бора-бора унинг гапига ҳеч ким ишонмай, унга қулоқ солмай қўйди. Синфдошлар орасида унинг бор-йўқлиги билан ҳеч кимнинг иши йўқ эди. У ҳаммадан       нафратланарди. Фақат ўзини яхши кўрарди.

Орадан кўп  вақт ўтмай ундан ҳамма нафратлана бошлади. Лекин кунлар ўтиб у бир ўзи ҳеч нарсага эришолмаслигини, дунёдаги ҳамма нарса пул билан ўлчанмаслигини тушуниб етди.

Бир куни у ҳаммамиздан кечирим сўради. Ўзининг ёмон одатларини ташлаб, бизнинг сафимизга қўшилди. Биз бугун бир-биримизга меҳр кўрсатсакгина худбинлик балоси қалбларимизни эгаллай олмайди.

Зеро, яхшилик, меҳр бор жойда худбинликка ўрин йўқ.

 

Дилобар  Муҳаммадсолиева, Балиқчи тумани.