+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

БУВИМ ЭККАН АТИРГУЛЛАР

(21-сон) кечинма

Ҳар йили баҳорда ҳовлимизда оқ, пушти ва қизил атиргуллар бирам нафис бўлиб очиладики, улардан таралаётган муаттар ҳид кўнглимизни яшнатади.

Биз бу гуллар ҳар баҳор яна қайта ғунча тугиши учун уларни кузнинг охирги кунларига бориб ортиқча шохларини кесамиз,  томирини тупроқ билан кўмиб қўямиз. Шунинг билан баҳорда атиргул новдалари қайта униб чиқади. Ўзгача ҳусн ва тароват билан турган бу гуллар бизга бувижоним Қумрихон аяни эслатиб туради. Чунки бу атиргулларни бувижоним ўз қўллари билан ҳовлига ўтқазганлар. Улар  хушбўй, анвойи атиргулларни жуда яхши кўрардилар.

Ҳовлимизга ким келмасин, мана шу гуллар уларнинг эътиборини тортиб, ўзига маҳлиё қилади. Бу гал бувижоним 33 йил фаолият кўрсатган таълим муассасаси ходимлари, яъни ҳамкасб ва шогирдлари бизни йўқлаб келишибди. Уларни меҳмонхонамизга таклиф қиларканмиз, барчанинг нигоҳлари ариқ ёқасида тизилишиб турган атиргулларга қаратилган эди. Мен уларни бувим экканликларини, бизларга ёдгорлик бўлиб қолганлигини гапириб бердим.

Меҳмонлар қайтишаётиб, атиргуллардан узиб беришимизни сўрашди.  Уларнинг қўлларига гулларни тутқазарканман, гўё бувимнинг нурли чеҳраси кўз олдимда намоён бўлди...

Хуршида ТУРFУНБОЕВА,

Жалақудуқ туманидаги 30-умумтаълим мактаби ўқувчиси.