+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 24 Апр 2024
    Ишчи гуруҳ фаолияти ва ҳамкорлик янада кучаяди
    Андижонда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш бўйича ёшлар…
  • 18 Апр 2024
    Маданий-тарихий ёдгорликлар – ўлмас меросимиз
    Танлов Марҳамат туманида “Буюк тарихимизни ўзида мужассам этган ёдгорликлар - муқаддас меросимиз” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. 18 апрель - Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш…
  • 30 Нояб 2023
    Банк коррупциядан холи соҳага айланадими?
    Тадбир “Ўзмиллийбанк” АЖ Андижон вилояти бошқармасида бўлиб ўтган “Очиқ эшиклар куни” тадбирида ана шу савол ва коррупцияга қарши курашиш билан боғлиқ қатор масалалар хусусида атрофлича…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Қалбим меҳробига хуш келдинг, баҳор

(17 – сон)

Шеърият гулшани

 

Сени ҳайрат каби суяман, баҳор

Кўм-кўк далаларда улғаяр шодлик,

Боғларда кўксимга қуйилар изҳор.

Жилғадек беозор қўшиқлар учун,

Сени ҳайрат каби суяман, баҳор.

 

Ялпизлар чорлайди салтанатига,

Бойчечак кўксига бош қўйган диёр.

Илк шеърим туғилган табассумингдан,

Сени қисмат каби суяман, баҳор.

 

Ватан тупроғида ризқ-у насиба,

Сабзалар бўйида марварид – тумор.

Бундай назокатнинг қиёси борми?!

Сени жаннат каби суяман, баҳор.

Гулчеҳра ДАВИДОВА,

Балиқчи тумани.

 

Барчага тинчлик керак

Менга ёруғ дунёда,

Кибр-у ҳаво керакмас.

Соғлик ва тинчлик керак,

Бошқа савдо керакмас.

 

Омон бўлсин фарзандлар,

Улар учун яшайман.

Ёр-у дўстларим бисёр,

Фақат  бахтлар тилайман.

 

Дейман барча инсонлар,

Ахил яшасалар, бас.

Барчага тинчлик керак,

Жанжал, низо керакмас.

Кимсаной НИШОНОВА,

Шаҳрихон тумани.

СУМАЛАК

Юлдузли тунда,

Қайнар сумалак.

Атрофида кўпчилик,

Юракда орзу, тилак.

 

Дошқозонни момолар,

Меҳр билан ковлайди.

Қувнашиб шўх болалар,

Қийқиришиб ўйнайди.

 

Сумалакжон, сумалак,

Олиб келдинг сен қувонч.

Ушалар орзуларимиз,

Шунинг учун юртим тинч.

Шукрона ЖЎРАХОЛДАРОВА,

Андижон шаҳридаги 37-умумтаълим мактаби ўқувчиси.

 

СОҒИНЧ

Шаҳарнинг шовқини доимий одат,

Ўрганиб ҳам қолди икки қулоғим.

Мени ҳам соғиниб кутарми баъзан,

Олисларда қолган гўзал қишлоғим.

 

Ўша йўл, кенг дала, катта анҳорлар,

Соғинчи юракни қўяр шошириб.

Болалагим ўтган бу лой кўчалар,

Умримни сув каби кетар оқизиб.

 

Шошаман, манзилим – ота уйимни,

Кўрмоқ илинжида ташланар қадам.

Соғинчдан инсонлар ўлмайди, лекин

Соғинчдан юксалиб боради одам.

 

Ўз уйим, руҳим-чи топган ҳаловат,

Шамоллар йўқотинг келган изимни.

Онажон, меҳрингни соғиниб кетдим,

Ота, бағрингга бос эрка қизингни.

Нигора САЛОҲИДДИНОВА,

Андижон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.

 

 

ОНА ТУПРОҒИМ

Тупроғингни суртай кўзимга,

Асрай сени бўлиб мардона.

Қиёсингни нега ўхшатай,

Сен оламда якка-ягона.

 

Сувларингдан ичай тўйиниб,

Бағрингда яшайман суюниб.

Қайга борсам мени асрайсан,

Онам каби юрдинг куйиниб.

 

Боғларингда қушлар сайрайди,

Озодликдан дили яйрайди.

Эркин қушдек бу фарзандларинг,

Улар сира дардни билмайди.

 

Хизматингда бўлайин, Ватан,

Дилимдаги ўчмас чироғим.

Сийм-у зарга алишмам сени,

Ўзинг менинг она тупроғим.

Бегзод СОБИРОВ,

Андижон туманидаги 36-ДИМИ ўқувчиси.

                  

ХУШ КЕЛДИНГ, БАҲОР

Яна сочим силар майин шаббода, 

Яна тўлиб оқар бу жўшқин анҳор.

Далангда ўсмоқда халқнинг ризқ-рўзи,

Ноз-у карашманг-ла хуш келдинг, Баҳор.

 

Юртимнинг кўркига кўрк қўшиб бугун,

Лапарлар айтилар, янграр яллалар.

Варраклар учади мовий самода,

Ижод ўчоғига аста ўт қалар.

 

Қаранг, эшик қоқиб келаяпти бахт,

Сенсиз асли бу кун, бу дунё ҳам тор.

Тоғларга ёнбошлаб лолалар айтсин, 

Қалбим меҳробига хуш келдинг, баҳор.

Меҳринигор ТЎХТАСИНОВА,

Марҳамат агросаноат касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

 

АЁЛ

Хонадон файзидир, оила қувончи,

Меҳрда тенгсиз, фарзанд суянчи.

У назар солган жой мисли бир жаннат,

Доим яхшиликка қилар ибодат.

 

Шерюрак ўғлоннинг онаси – аёл,

Муқаддас Ватанга бўлади тимсол.

Сабр, матонатда тенгсиз, ягона,

Ҳам суюкли, ҳам буюкдир аёл.

Холидахон ЮНУСОВА,

Жалақудуқ саноат ва транспорт коллежи ўқувчиси.

 

ОНАЖОН

Қадоқ қўли билан бошимни силар,

Тангридан мен учун бахт, омад тилар,

Дилида иймони шукурда бўлар,

Дуолар қилади меҳрибон онам.

 

Ҳаёт эгса мағрур қаддимни,

Тушунмаса дўстим дардимни,

У билади менинг қадримни,

Дуолар қилади меҳрибон онам.

 

Бор-у йўғин фарзандига дер,

Ўзин эмас менинг ғамим ер,

“Тангрим ўзинг унга умр бер”,

Дуолар қилгувчи меҳрибон онам.

 

Улғайиб мен сизга суянч бўлай,

Қалбингиздан дард, ғамни аритай,

Сизни бахтга ўзим еткизай,

Дуолар қилгувчи меҳрибон онам.

Машҳура СУЛТОНОВА, Булоқбоши тумани.

 

ОТАЖОН

Армонлар ханжари қалбимга ботиб,

Оғриқлар зарбидан чекканимда оҳ,

Махзун юрагимда умид уйғотиб,

Беминнат меҳрингиз бўлади паноҳ.

                     

Таскин изласам гар дардкаш ўзингиз,

Юпатгувчим сизсиз, қалқоним менинг.

Ҳаётим маъноси ҳар бир сўзингиз,

Дунёда бебаҳо отамсиз менинг.

 

Болалик кунларим ёдимда ҳамон,

Энг бахтли онларим сиз билан ўтди,

Умр дафтаримнинг сарлавхасига,

Исмингизни зархал ҳарф-ла битдим.

 

Онам билан узоқ умр кўринг, илойим,

Сизлар борки, завққ тўлар ҳар оним.

Бахтимизга сизлар омон бўлсангиз, бас,

Шунда юрагимда бўлмас армоним.

Марҳабо АКБАРАЛИЕВА, Асака тумани

 

Юр, муҳаббат кетдик бу ердан”

Муҳаммад ЮСУФ.

Бугун эрта сахарда турдим,

Сочларимни майдалаб ўрдим.

Хаёллар қалбга бермайди тўзим,

Юр, муҳаббат кетдик бу ердан.

 

Эй, савлати келишган, гулгун,

Дардим бисёр, қалбда бор тугун,

Севги интиҳосин англадим бугун,

Юр, муҳаббат кетдик бу ердан.

 

Майсаларнинг кўкарган лаби,

Оғир келди тақдир талаби,

Биз ҳам шоир Муҳаммад каби,

Юр, муҳаббат кетдик бу ердан.

Гулноза ҲОШИМОВА,

Андижон шаҳри.

ОНА

Юзларингиз ажинлар босиб, 

Қиров қўнди сочларингизга.

Кеча-кундуз дуолар қилиб,

Бахт тиладингиз ўғилу қизга.

 

Меҳнат қилиб тиним билмасиз,

Фарзанд учун берасиз жонни.

Ахир бизни деб ўтди умрингиз,

Шу дедингиз ҳаётим мазмуни.

 

Тўйиб емадингиз бизларни ўйлаб,

Киймадингиз, кийсин деб болам.

Таърифга кам ташбеҳлар минглаб,  

Сиздай буюк зотни тополмас одам.

 

Нозик эрур меҳр тўла қалбингиз,

Чиндан-да қирқ жонингиз бордир.

Биламан, Сиз улуғлардан улуғсиз,

Сизни билмаганни эртаси йўқдир.

Беҳзод КАРИМ,

АДУ талабаси.

 

САЛОМ ВА ХАЙР

Салом, хайр икки оғиз сўз,

Умр бўйи бир эрмак бўлди.

Борлигингиз эди менга бахт,

Аммо юрак хувиллаб қолди.

 

Самолар жим ҳудди биз каби,

Атрофимиз гўёки сассиз.

Севгини чин билмаган бизлар,

Бутун умр яшабмиз ҳиссиз.

 

Ўйлар эдим севаман сизни,

Бирор далил ёки асоссиз.

Ўз-ўзимни алдаб қўйибман,

Юрак ожиз қолибди эссиз.

 

Яна бир кун биз иккимизни,

Учраштирса қодир бу Худо,

Мен айтаман иккита сўзни,

Аввал салом, сўнгра алвидо.

Сетора МУҲАММАДЖОНОВА,

Пахтаобод тумани.

АРМОН

Юрагимнинг тубида ажиб,

Унсиз товуш нола қилади.

Таъқиб қилиб бутун вужудим,

Дилим пора-пора тилади.

 

Узулгандек қалбим торлари,

Куйсиз қўшиқ яна куйлайди.

Бера олмай уларга бардош,

Кипригимга ёшлар илади.

 

Сўзлай десам тилим бормайди,

Кўзларимдан ёшим тинмайди.

Қалб тубидан чиқиб бир нидо,

Армонларим беради садо.

ОЙГУЛ

 

 

МАҲАЛЛАМНИНГ ҚИЗЛАРИ

Кўзларида ҳаёси бор,

Йўлларида шайдоси зор,

Дилида йўқ ҳеч ғубор.

Маҳалламнинг қизлари.

 

Анора, Ойдин қизлар,

Қош-кўзларин пардозлар,

Кексаларни эъзозлар,

Маҳалламнинг қизлари.

 

Ҳовли-уйи озода,

Қўли ширин пазанда,

Пари-пайкал, хонзода,

Маҳалламнинг қизлари.

 

Бири қўли гул чевар,

Бири ундиради зар,

Юлдуздек чақнаб турар,

Маҳалламнинг қизлари.

 

Ёр-ёр келсин бахт билан,

Келсин тилло-тахт билан,

Узатайлик ахд билан,

Маҳалламнинг қизларин.

Темурбек ШОХОБОВ,

Избоскан тумани.

 

 

МУҲАББАТ

Ҳар дилда бор муҳаббат,

Кўнгилга ёр муҳаббат.

Севгини рад этса ким,

Берар озор муҳаббат.

 

Гул тутқазар қўлингга,

Бахт тўшайди йўлингга.

Гоҳи сарсона этар,

Гоҳи қувонч бахш этар.

 

Меҳмон шоҳ-у гадога,

Қулоқ сол бу нидога,

Чин севги бир Худога,

Асли виждон муҳаббат.

 

Меҳр бергин отангга,

Ҳамда азиз онангга,

Содиқ бўл оилангга,

Шудир гўзал муҳаббат.

Баҳодир УСМОНОВ.

 

 

Тушларимга киргин бир бора

Тушларимга киргин бир бора,

Ўша тунда тонглар отмасин,

Ҳижронингга йўқ ўзга чора,

Кўз ўнгимдан чеҳранг кетмасин.

 

Тушларимга киргин бир бора,

Айтай дилим изҳорларини.

Қайтаролсанг  қанийди, зора

Сен умримнинг баҳорларини.

 

Тушларимга кирсанг бир бора,

Самодаги қушга ўхшардим.

Мени десанг очиқ, ошкора,

Пойинг узра жоним тўшардим.

Насибахон КАРИМОВА,

Балиқчи тумани.