+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҚАЙНОНАМ – ОНАМ

(13-сон) Эҳтиром

Қиз боланинг ҳаёти, тақдири қизиқ ва ўзига хосдир. Ўн саккиз - йигирма йил ота-она бағрида улғайиб, сўнг ўзга хонадонга келин бўлиб боради, ўз уйини бир умрга тарк этади. Азиз дилбанди ўзга хонадонда яшаса-да, ота-она унга бахт тилайди, уни дуо қилишдан чарчамайди.

Олти қиз фарзандни   тарбиялаб, ўқитиб, ўстирган онажоним, раҳматли Мунаввархон, дадажоним Абдуяминбек (умри узоқ бўлсин) бирор марта ўғлим йўқ, деб нолимаганлар.

Улар ҳалол меҳнат билан бирин-кетин  улғайган биз - қизларини яқин-узоқ жойларга турмушга узатдилар. Мен - қизларнинг тўнғичиман. Ўқитувчи бўлиш учун олий ўқув юртида ўқибману, оила сирларини кўпам уқавермабман. Ўз вақтида онамнинг насиҳатларига, ўргатганларига у қадар эътибор бермабман. Турмушга чиққач, ўқувсизлигим анча панд берди. Рўзғор юмушлари, оила ташвишларини уддалай олмай анча қийналдим. Шукрки, қайнонам Санталатхон ая, овсиним  Дилдорахон, қайнопаларим - Холидахон, Умидахон, Одинихонлар менга кўп нарсаларни ўргатишди. Шундай инсонларга келин бўлганимдан беҳад бахтиёрман. Улар, айниқса, қайнонам менга ошхонада мазали таомлар тайёрлашни, бола парваришлашни, саранжом-саришталикни, сабрли, ҳар қандай вазиятда хушмуомала бўлишни ўргатишди.

Келин бўлиб тушганимдан кейин қаердадир ўқиганим: "Қиз боланинг уйи ўз уйи эмас, турмушга узатилган хонадони унинг ҳақиқий уйи", деган гапини асл маъносини англадим. Чунки оилам, нафақат уйда, балки меҳнат фаолиятимда ҳам менинг яқин кўмакчиларимга айланганлар. Улар бор кўнглим хотиржам. Ўқитувчи бўлиб ишлай бошлаганимдан буён кўплаб танловларда қатнашдим, семинар ва очиқ дарслар ўтказдим. Ўз ишимни севиб, ишга катта масъулият билан ёндашаман. Тадбирлар ўтказадиган кундан хабардор бўлган қайнонам, албатта чучвара, чўзма пишириб, дарров қўни-қўшниларга улашарди: "Дуо қилинглар, келинимнинг ишлари чиройли ўтсин, муваффақиятга эришсин" дер эдилар. Ота-онамнинг тарбияси, қайнона ва қайнотамнинг дуолари, устоз ва ҳамкасбларимнинг кўмаги, ишончи ютуқларимда муҳим омил бўлди, 28 ёшимда меҳнатларим муносиб тақдирланиб, "Халқ маорифи аълочиси" кўкрак-нишони билан тақдирландим. Минг афсус, бу кунларни онам - Мунаввархон кўрмади.

Баъзан, қайнона-келинларнинг чиқиша олмаётгани, айрим келинларнинг аразлаб, уйига кетиб қолаётгани, ишлаш учун узоқларга отланганини эшитаман. Наҳотки, ўша оилада чиройли муҳит яратиш, бир-бирларини тушуниб яшаш қийин бўлса? Ўз ҳаётимдан мисол қилиб айта оламанки, қайси оилада меҳр-муҳаббат, ўзаро ҳурмат бўлса, бир-бирларини тушунса, қадрласа, ўша оилада ҳеч қандай муаммоларга ўрин қолмайди.

Қайнонам Санталатхондай меҳри уммон онажону бувижонларимиз бор бўлсин. Ана шундай инсонларнинг меҳри, кўмаги билан ҳамиша ҳаётимиз гўзал, ишларимиз бароридан келаверади.

Ферузахон ҚОДИРОВА,

 

Булоқбоши туманидаги  8- умумтаълим мактаби ўқитувчиси.