+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ОНА МУҲАББАТИ ЯГОНА

(12- сон) Эҳтиром

Ҳар куни тонгда радиодан қўшиқ тинглашга одатланганман. Бугун ҳам эрта тонг радионинг қулоғини бурадим. Хаёлимни қўшиқнинг ажиб оҳангги қамраб олди:

Она, сен меҳрибонсан,

Она, сен жонажонсан.

Жисмимизга жон берган,

Жондан азиз инсонсан...

Қўшиқ мени сеҳрлаб қўйди. Она! Бу муқаддас зот ҳаммамиз учун азиз ва мўътабардир. Инсон дунёга келибоқ, биринчи бор онасини кўради. Она сутидан қувват, меҳр олади. Онадан инсоф, диёнат, ҳалоллик, эзгулик каби инсоний фазилатларни қалбига жо қилади. Одам боласининг ёруғ дунёга келиб, жамиятда ўз ўрнини топишида ҳам оналарнинг ўрни бениҳоят катта. Ўзингиз ўйлаб кўринг! Ахир она бир парча этни ўстириб, улғайтириб, вояга етказгунча қанчадан-қанча қийинчиликларни бошидан кечиради, не-не тунларни бедор ўтказади, оромидан кечади?!

Оналик меҳр-муҳаббатини эса ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди.  Оламнинг ободлиги тинч-тотув, иттифоқ оилалар биландир. Оиланинг ободлиги эса, мунис ва меҳрибон, азиз ва мўътабар оналаримиз билан. Оналарни қуёшга ўхшатишади. Қуёш бўлмаса, ер юзида ёруғлик ҳам, иссиқлик ҳам бўлмаганидек, Оналар бўлмаса, ҳаёт бўлмайди.

Улуғ шоир Расул Ҳамзатов "Оналар ҳар хил миллатдан бўлиши мумкин, лекин уларнинг меҳри бир хилдир" деган фикрни жуда ўринли айтган. Дарҳақиқат, оналар дунёнинг қайси бурчагидан бўлмасин, уларнинг меҳри жуда-жуда ўхшаш. Негаки, дунёдаги ҳамма оналар фарзандига чексиз меҳр-муҳаббат билан яшайдилар. Агарда она бўлмаса, дунё ҳам, борлиқ ҳам бўлмас эди.

Бугун Наврўз. Кўклам байрами билан волидаларимизни ҳар қанча муборакбод этсак арзийди. Чунки, дунёда оналар, аёллар бор экан, ҳаётимиз ҳамиша нурли ва чароғон. Улар кулса, дунё кулади. Шунинг учун муҳтарама оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздан меҳримизни асло дариғ тутмайлик.

 

МавлудахонАБДУҚОДИРОВА,

 

Қўрғонтепа тумани.