+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ВАТАН FУРУРИМИЗДИР

(12- сон) Ифтихор

Ватан - ғуруримиз, оримиз. Ватан деб аталмиш муқаддас замин қалбимиздаги жаъмийки туйғуларга сув бергувчи чашмадир.

Менимча, Ватан сурати ва сийратини кўнгилдан изламоқ керак. У ҳар биримизнинг қалбимизда. Балки шу боис, Ватанни муқаддас гўша, саждагоҳ деб биламиз. У қувончли кунларимизда ҳам, қайғули дамларимизда ҳам яқинларимиз, қондошларимиз бўлиб бизни қўллайди.

  Минг шукроналар бўлсинки,Ўзбекистон бугун дунё тоқида сўнмас нур таратиб турибди. Таърифини ҳеч бир сўзга сиғдириб бўлмайдиган Ватанимиз кундан кунга чирой очиб, юксалиб бормоқда. Озод ва обод юртимизнинг нечоғлик улуғлигини, айниқса, биз устозлар ёшлар онг-шуурига, қалбига мустаҳкам жойлашимиз даркор. Токи ёш авлод Ватан меҳридан асло узоқлашмасин, унинг иссиқ тафтидан ҳамиша баҳра олишсин.

Яна шуни алоҳида таъкидлашимиз керакки, ёшларимиз Ватанпарвар бўлишлари шарт. Чунки Ватан дея жонини фидо қилган, миллий ғурурини ҳеч қачон йўқотмаган улуғ ва буюк аждодларнинг авлодлари эканлигимизни асло унутмаслигимиз керак. Довруғи дунёга достон боболари, момолари бор, қалби уйғоқ халқимиз ўзининг кимлигини жаҳонга намойиш қилаверади. Улуғ аждодларимиз, буюк Ватанимиздан фахр-ифтихор, ғурур туйғуларидан қуйидаги мисралар туғилади:

Дунёга санашни ўргатган халқмиз,

Бизда ўлчаб берган қадимда Нилни.

Золим Кирни енгган биздан чиққан қиз,

Бобомиз арабга ўргатган тилни.

 

Тибда шогирд тушган олам Синога,

Беруний кашф этган янги қитъани.

Навоийдек зотни берган дунёга,

Бундай миллат қайда бор, қани?!

 

Бизнинг удни чертар турку ажам.

Форобийдек даҳо мусиқада кам.

Ҳар кимдан устунсан билиб қўй болам,

Ўзлигинг унутма тургунча олам.

Наргиза АБДУЛЛАЕВА,

Балиқчи индустриал-педагогика коллежи педагогика кафедраси мудири.