+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Ўзбегимнинг қизлари

(9- сон)

Кўкда ҳатто ҳавас қилар оймомо,

Барчинойлар таърифидан зўр, аъло.

Фалакнинг ҳур, ғилмонлари маҳлиё,

Ўзбегимнинг ўзидай бол сўзлари -

Кўзи чарос қизлари бор, қизлари!

 

Мафтун бўлар боққанида парилар,

Теграсида райҳон бўйи таралар,

Дуо қилар бобо-момо, қарилар,

Ижобатдур нуронийлар сўзлари -

Ўзбегимнинг пари-пайкар қизлари.

 

Кийса атлас ярашади гул - эгнига,

Садоқатдан мунчоқ тақар қўлларига,

Юрса гуллар салом берар йўлларига.

Қуёш, ойдур, чўлпон эрур кўзлари -

Ўзбегимнинг моҳитабон қизлари.

 

Нодираю Зулфиялар авлоди,

Тўмариснинг асл қизи, зурёди,

Ушалсинда орзулари, муроди,

Аждодларин боссин шонли изларин -

Ўзбегимнинг асл ўзбек қизлари.

 

 

Маҳбуба БАХТИЁРОВА