+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҚОРЛАР ҚЎНАР ОҲИСТА...

(8- сон) кечинма

Паға-паға ёғаётган қор... Қаранг, қанчалар жозибакор. Кимгадир бу ҳол қадрдон, кимгадир бегонадир, бегумон. Аммо дилда ажиб ҳисларга гувоҳ, атрофимда оҳиста парвоз ила учиб ўтар парча қор. Шунчалар ёқимли, тутқич бермас, учиб борар  ёнимдан, бошимдан бу қор.

Ўша, сизла ўтган қадрли ҳар он, қор бағрида диллар масрур, ғанимат, соғинган кўнгилларга дийдор улашган ўша бетакрор дамлар.

Қорнинг ўзгалар билмайдиган, лекин сиз ва мен билган илиқ нафаси, тафти бор. Бу қорлар бағрида гўёки сиз бор. Ана сиз кетиб боряпсиз, юракларим қафасига сиғмайди, гўё унинг уришлари оламни тутган, аммо жисмим қимир этолмас ҳамон. Сиз ва мен кетдик, шу қорлар бағридан айро  йўл томон. Аммо ўз ўрнида муҳрланган юраклар жилмасди, дардлашишдан тўхтамасди бир он. Юракнинг дук-дук урган оҳангига, бетиним айтаётган, биз қулоқ тутмаётган ҳонишига, зорланиб мунгли куйлаётган нолишига ҳамоҳанг, жўр бўлгандек дардкаш қор парчалари замин бағридан паноҳ топмоқда.

Юраклар эса сўзлашар сўзсиз, жимгина бир-бирга сўзлайди, йиғлайди унсиз.

Ортингиздан боқиб қоламан, қошингизга яна ва яна чорлайди ипсиз бир ришта. Изингизга термулиб, шу изларни кўрганидан ҳам кўзлар қувонади.

Ҳа, сиз юрган йўллар ҳам менга қадрдон, бу излар кўнглилларимиз яқинлигига гувоҳ. Қорлар қўниб кўмила бошлаган излар, менга шу қадар азиз, кўзларимга муҳрланган эди бу онлар...

 Кўзларим интизор, йўлингизда нигорон ҳамон. Қанча олис кетсангизда, шунча дилга ўрнаб бораверар ёдингиз, шунчалар қадрдон бўлиб бораверар сизнинг хотирангиз.

Ҳар бир ўй, йўллар сизга олиб борараверар, охир манзилда сиз турган бўлиб чиқаверарсиз, эй ёр. Сиз қалбимда яшаётган экансиз, билсам. Сўнгги сўзларингиз, ёдимда - "Мендан кетмайсизми?"

Мен ўзимдан қандоқ ҳам кетай? Мана ёғаётган қорлар   айтсинлар, сизнинг хотирангиз қорпарчага айланаётган бўлса не қилай?. 

Хотиралар қорлар бағрига аста  сингиб кетди, излар аста кўмилди.

Пичирлар дил: "Сендан кетмоқ душвор, унутмоққа уринмай минг бор". Оёғим остида ғичирлаб бўзлайди қор. Нолакор мисралар ҳамон қулоғимга чалингандек, юрак эса қорлар билан жўр бўлар:

 

 Қорлар қўнар оҳиста,

 Ёр излари устина,

Соғиниб боргум деса,

Дейин: -Хўб бош устина,

 

Қани энди у бўлса,

Эди бир он ёнимда,

Бирга сайр этардик,

 Бир соябон остида...

 

Қолсам парча қор бўлиб,

Борсам ёрим қошина,

Кипригига қўнардим,

Бош қўярдим кўксина.

 

Нафасларин, юрагин

Сезиб, майли эрисам.

Майли эди мен ҳеч йўқ,

Қўнсам пойи остина.

...

Ёрим кетиб бородур,

Армон йиғлар кўксима.

 

 

Дилдора ХУШБАҚОВА