+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

АЁЛ БИЛАН ОЛАМ МУНАВВАР

(8- сон) Кўнгилдаги гаплар

Улуғ донишмандлардан бири: "Аёл - мўъжиза, унинг  мўъжизалиги яратувчанлигидадир", деган эди. Дарҳақиқат, аёлга фарзандларни дунёга келтириш, авлодлар давомийлигини таъминлашдек улуғ неъмат инъом этилган. Қолаверса, у оила аталмиш муқаддас қўрғоннинг тиргагидир.

Агар бу тиргак бўлмаса, оила қўрғони бир томонга оға бошлайди. У йўқ бўлса, уйнинг чироғи нурсиздек, уй бефайздек кўринади. Аёлсиз фарзанд-лар тарбиясида ҳам, оила тутумида ҳам албатта, камчилик кўринади.

Ривоят қилинишича, Аллоҳ аввал Одам атони  яратиб, унинг учун барча нарсаларни муҳайё қилибди, фаришталар ҳам унинг хизматига қўйилибди. Аммо унинг кўнгли ҳеч тўлмабди. Шунда Аллоҳ Одам ато учун Момо ҳавони яратиб, унга жуфти ҳалол қилиб берибди. Шундан буён эркак ўзининг аёли билан бир бутун ҳисобланаркан.

Аёл билан оила, фарзанд тарбияси тўкис бўлади. Чунки фарзандларни гўзал хулқли қилиб тарбиялаб, жамият ва Ватан корига яровчи инсонлар қилиб вояга етказишда аёлнинг ўрни ниҳоятда катта.  Бундан ташқари, оила тутуми, рўзғор юмушларини адо этишда ҳам кўп вазифалар аёлнинг зиммасига юкланган. Аёл ҳар қандай ишнинг удасидан чиқадиган  хилқатдир.

Баъзан оғир юкларни кўтариб, турмуш ташвишларидан андармон бўлган аёлларни кўриб, уларга раҳмимиз келади. Аксинча, нуфузли ташкилотда ишлаб, жамиятда ўз ўрнига эга бўлган, ақл-заковати билан ютуқларга эришган, назокати ва уддабуронлиги билан оила аъзоларининг ҳам меҳрини қозонган аёлларни кўрганда эса беихтиёр уларга ҳавасимиз келади. Нима бўлганда ҳам аёл ҳурмат ва эҳтиромга сазовор зотдир.

Аёл ҳеч қачон меҳрсизликка, эътиборсизликка чидай олмайди. Шунинг учун ҳам ундан асло меҳримизни аямайлик. Мен истар эдимки, ҳар бир инсон аёлни ҳамиша қўллаб-қувватласин, уни ҳеч қачон ёлғизлатиб қўймасин, унинг қувонч ва ташвишларига елкадош бўлсин. Сиз тақдир синовлари олдида аёлнинг суянчи ва таянчига айланинг. Шунда у ҳаёт ташвишларини осон енгиб ўтади, оиласи ва фарзандлари учун бутун борлиғини, меҳрини бахшида этади.

Зулфизар МУРОДОВА,

 

Андижон машинасозлик институти талабаси.