+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ТИНЧЛИК МАКОНИ

(8- сон)

ТИНЧЛИК МАКОНИ

Сабо юзларидан силаб уйғотар,

Дийдорин кўрмоққа ошиқар қуёш.

Бу юртнинг тонглари ўзгача отар,

Қушлар ҳам дил сирин этажакдир фош.

 

Гуллар ишва қилар юзларин очиб,

Дилга хузурбахшдир фавворалари.

Кундан-кун боради чиройи ошиб,

Юртимнинг кўп эрур парвоналари.

 

Оташин меҳрини қилмаган миннат,

Жисмимда яшайди мисоли жондай.

Мен унга қайси кун кўрсатиб ҳиммат,

Қачон қарзларимни узаман, қандай?!

 

Отамдек куюнган, онамдек суйган,

Борини бахшида қилган макон бу!

Бағрида қувончлар қувониб юрган,

Тинчлик қўним топган Ўзбекистон бу!

 

 

Садоқат НЕЪМАТОВА