+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ИЛОҲИЙ ГУЛДАСТА

(5- сон) Дил туFёни

Сен, барибир ташлаб кетдинг. Орзуинг чин эмас, ёлғон осмонингдан қуёшинг қорайиб, зулмат нурларини кўзинг остига бостириб келади. Афсусли армонларинг, сўнгги сўзларинг бўғзингда қотиб, тилингга бир эрк бермайди. Соғинчлар, видолар, азоблар, булар сенинг қўйнингга илондай кириб олган. Совуқ қалбингдан совуган нигоҳ гуноҳлар асирини кўзларингга тортиқ этади. Уйқулар сени бўзлатган. Оромлар лабини қийшайтириб, масхара қилган одамдай устингдан кулишади. Армонларинг сени ютаман дейди-ю, у ҳам ўзингга ўхшаб алдоқчи нигоҳингга кириб олиб кўзларингни майна қилиб ўйнайди.

Тушларингда менга бермаган гулдасталаринг тўпланган қамчи бўлиб, ҳар бири сени савалайди. Танангдаги азобларни гулнинг тиконлари баттар нимталайди. Қадрингни тўкиб киприкларинг сени уйғотади, гўё камдек азобинг. Оташ    нигоҳингда мужгонлар айланади. Йиғлаётган само эмас, сен. Кун бўйи юрасан кузги хазонларга ўхшаб. Ўзингни ўзинг ёқаман дейсан-у, қўлингдан келмайди. Шамоллар оловингни пуфлаб, ўчириб юборади. Гўё учиб юрасан, қадамларинг ерга ёқмайди. Ер ҳам алдоқчи қадамларни ўзидан итаради. Юқорига учяпман деб ўйлама, сен осмон   тортмаган, ер кўтармаган бир чирик хазонсан. Барисидан махрум фарёдсан.

Фақат кўнгил хотиржам менда. Ҳақиқий хаёлий туйғуларим яшашга интиқ. Оромлар тунни ёритиб берган, ой тўла севги берган. Юлдузлардек тизилган ёниқ умидларим кўплигидан муҳаббатим парвона. Гўё ўзини сеҳрли оламини яратиб, тоғдай куч бўлиб кўксимга бахт медалини тақиб қўйган. У ҳамиша порлоқ, у ҳамиша нурли. Фаришталар гўзал хиёбонларга чорлайди. Тонгда уялгандай гуллар бошини эгиб, қадамларимни ўпади.

Изларимни саболарнинг кўзларига суртишади. Гуллар баргига дардимни эҳсон каби тортишади. Яна ҳам кучга тўлган гуллар қуёшнинг нурли қўлларида узиб олиниб, гулдаста тайёрлайди ва сен бермаган гулдасталарни менга ҳадя этади. Ишқимнинг гулдастаси илоҳий туйғуларга мос. Муҳаббат қасрининг гулзорларида Навоий бобомнинг руҳи кезгандек, барча мавжудот тилга кириб шеър ўқийди. Энди девоналикка ўрин йўқ. Гуллар билан куйлайди юрак. Гулдасталар остида қолиб кетган хаёлни яна соғинасан. Сенга  алвидо  дейиш  ҳам    бекор.

 

 

Гулбаҳор ЙЎЛДОШЕВА.