+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

"ҚАНОТИМНИ КЕНГ ЁЗДИМ, ВАТАН"

(5- сон) Янги китоб

Бугунги кунда шеърият бўстонига кириб келаётган ёшлар жуда  кўп. Олтинкўллик ёш ижодкор Ҳидоят Зуҳриддинова ҳам ижод бўстонида ўз ўрнини излаётган ёшларимиздан бири. Ҳозирда у Андижон давлат университети қошидаги 2-академик лицейда таҳсил олади, "Бобур издошлари" адабий тўгарагининг фаол аъзоларидан бири. 

Устозлари сабоғини олиб, ўз устида тинмай изланаётган ёш қаламкашнинг яқинда "Қанотимни кенг ёздим, Ватан" номли илк шеърий тўплами нашрдан чиқди. "Ҳаёт" нашриётида чоп этилган мазкур тўпламда ёшлик, табиат, она Ватан, севги-муҳаббат каби мавзулар тараннум этилган. Ушбу китобни мутолаа қилган ўқувчи шеърлардаги ёшлик сурури, табиатга ошуфталик, Ватанга бўлган муҳаббат, ота-онага ҳурмат ва садоқат тушунчаларини ҳис қилади. Айниқса, "Биз қуёшнинг нурли боласи", "Ўлкам", "Тун вароғи" "Fолибман", "Шамол" каби шеърларини алоҳида таъкидлаш мумкин.

"Болалик" шеъридаги қуйидаги сатрлар гўё кўнгилга яқинга ўхшайди:

Кўрдим сени ирмоқлар шўх кулгусида,

Тинмас эдинг кўнгиллардан куйлаб қўшиқ.

Сезмай қолдим ҳаёт нурли уйқусида,

Ўтибсан, сен ёмғирдайин дарров жўшиб.

"Қанотимни кенг ёздим, Ватан" номли мазкур тўпламда бу каби кўнгилга яқин сатрлар кўп  учрайди.  Шеърлардаги беғуборлик, самимийлик ўқувчини бефарқ қолдирмайди, деб ўйлаймиз.

Ижодкор қизимиз Ҳидоятхон дил тубида яшириниб ётган ҳиссиётларни шеърга солиб, кўнгил таржимони бўлишга интилади. Биз эса ёш қаламкаш қизимизга ижодий парвозлар тилаб қоламиз.

 

ТАҲРИРИЯТ.