+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Берган ҳар сабоғинг ёдимда мудом

 

Яна ўша соғинч, эски хотирлар,

Расмини чизади соҳиби қалам.

Ёдга тушар юзда қотган табассум,

Қадрдон йўлларга қўйганда қадам.

 

Лабидан бол томар эди қуёшнинг,

Худди сен ширин сўз айтганинг каби.

Кафтингдаги ғунча эдим, гул бўлиб

Очилдим, сенда бор боғбоннинг қалби.

 

Катта йўлга томон кузатганингда,

Ортимга қарамай кетавердим жим.

Ҳаётнинг қўшиғин куйлаб бергувчи,

Инсонсан, бизларга - ота муаллим.

 

Берган ҳар сабоғинг ёдимда мудом,

Берган билимларинг ёритар йўлим.

Сен каби интилдим эзгуликка мен,

Содда муаллимим, содда муаллим...

 

Зулхумор ОРИФЖОНОВА