+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

КИТОБ ҲЕЧ ҚАЧОН ҚАДРСИЗ БЎЛМАЙДИ

Мулоҳаза

      Бугунги глобаллашув даврида ижтимоий тармоқлардан   фойлаланувчилар сони кундан-кунга ортиб бораётгани сир эмас. Етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган инсонлар ижтимоий тармоқлардан фойдаланаётгани ҳам бор гап. Албатта, замон билан ҳамнафас, ҳамқадам  бўлиб яшаш зарур. Аммо....

     Гап шундаки, ижтимоий тармоқларда берилаётган ҳар қандай хабар, маълумотлар доим ҳам тўғри бўлавермайди. Берилаётган хабарларнинг тўғри ёки нотўғри эканлигини, яхшисини ёмонидан ажратиб олиш эса кишидан билим, тафаккур талаб этади. Бугун, айниқса, ёшларимиз бу масалада тўғри йўлни топа олмаётганлигини ҳам тан олишимиз керак.

Етарли билим, тафаккур ва мулоҳаза қилишга қодир бўлмаган айрим ёшларимиз интернетда тарқалаётган маълумотлар туфайли турли ёт ғоялар, “оммавий маданият” кўринишлари таъсирига тушиб қолаётганликлари барчамизни ташвишга солади.

/оялар кураши кетаётган бугунги таҳликали бир даврда ёшларимизнинг тафаккури, келажаги ва камолоти билан боғлиқ ана шу масалада педагоглар,  зиёлилар эътиборсизлик қилиши, ёшларни ўз ҳолига ташлаб қўйишлари мумкин эмас. Интернетдан фойдаланишда ёшларни назоратга олиши, ҳар куни, ҳар соатда уларга зарур тавсия ва маслаҳатлар бериб боришлари, уларни китоб ўқишга, илм олишга ундашлари керак.

Шу ўринда кутубхоначилик соҳасида орттирган билим ва тажрибаларимга суяниб айта оламанки, нима бўлганда ҳам босма нашрлар - газета, журнал ва китобнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди. Чунки босма нашрларда чоп этилган мақола, хабар ёки эълонни ўқиган киши мулоҳаза юритади, тил қоидаларини ўрганади. +олаверса, босма нашрлар узоқ йиллар сақланиши боис кун келиб кимларгадир асқатиши мумкин.

"Бугун ҳамма интернетдан фойдаланяпти, биров китоб ўқимай қўйди, китобга эҳтиёж ҳам қолмади" деган асоссиз  фикрлар тез-тез қулоғимизга чалиниб қолади. Лекин бу фикрлар унчалик ҳам тўғри эмас. Бунинг исботи сифатида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказига қачон йўлим тушса, ҳамиша китоб ўқиб ўтирган инсонлар, айниқса, кўплаб ёшларга кўзим тушади. Ҳар гал бирор ўриннинг  бўш турганига кўзим  тушмайди. Демак, мунтазам китоб ўқишни хоҳловчи ёшлар кўп. Бизнинг асосий вазифамиз ана шу  ёшлар сафини янада кенгайтиришдан иборат.

Ўзим фаолият олиб бораётган марказда ҳам ҳар куни ўзларини қизиқтирган ёки ўқиши, иши учун зарур бўлган китобларни сўраб келувчилар, айниқса, ёш китобхонлар талайгина. +увонарлиси, уларнинг сафи кундан-кунга ортиб бормоқда.

Шу кунларда юртимиз бўйлаб, “Ўзбекистон – китобхонлар юрти” шиори остида ўтказилаётган “Китобхонлик ҳафталиги” доирасидаги тадбирларда ҳам ёш китобхонлар фаол иштирок этишмоқда.

Ишонч билан айта оламанки, китобни ўзига дўст тутиб, билими, тафаккурини бойитиб бораётган ёшлар ҳеч қачон кам бўлмайди. Улар келажакда, ҳаётда ўзларининг муносиб ўринларини топади, эл-юрт орасида албатта, ҳурмат-эътибор қозонади.

Халқимизда "Зар қадрига заргар етади" деган доно мақол бор. Бугун ахборот кутубхона марказларига китоб, газета, журналлар сўраб келувчилар бор экан, китобга эҳтиёж йўқолмайди, китоб ҳеч қачон қадрсизланмайди.

 

Маҳлиё ҲАКИМОВА,

Қорасув шаҳар ахборот-кутубхона маркази мутахассиси.