+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Ўзбекнинг паҳлавон, мард ўғлонлари!

Сизда улкан юрак, метин ирода,

Гоҳ кўкда учгайсиз, гоҳи саҳрода.

Сарҳадни қўриқлаб яёв, пиёда,

Ватаннинг суянч - эл қўрғонлари,

Ўзбекнинг паҳлавон, эй ўғлонлари!

 

Сергаксиз, ёғийни тутган лочиним,

Қуш тинса тинар, лек сизда йўқ тиним.

Сиз - опам, синглимсиз, акамсиз, иним,

Шерюрак, бургуткўз дил достонлари,

Ўзбекнинг паҳлавон, эй ўғлонлари!

 

Сиз Амир Темурдан сачраган учқун,

Орингиз ҳар недан ортиқдир, устун.

Тинч ҳаёт аслида байрам сиз учун,

Тинчлик карвонининг зўр сарбонлари,

Ўзбекнинг паҳлавон, эй ўғлонлари!

 

Дунё қучоғида мизғийди олам,

Бешикда қиқирлар ўғил-қиз - болам.

Садоқат кўксида унган гул - лолам,

Сиз борки, юртимнинг тинч осмонлари,

Ўзбекнинг паҳлавон,эй ўғлонлари.

 

Бу кун мадҳингизни баралла куйлай,

Сизга тонгдан оппоқ тилаклар тилай,

Бир кун хизматингиз мен ўзим қилай,

Сиз яйранг, Ватаннинг шон - посбонлари,

Ўзбекнинг паҳлавон, мард ўғлонлари!

 

Шаҳло ҲАМИДОВА, Ўзбекистон Ёзувчилар  уюшмаси аъзоси.