+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Касбларнинг энг улуғи

Дил туҒёни

Устоз. Бу сўз айтилганида, кўз олдимизда ўқувчисига меҳр-муҳаббатли, унга таълим-тарбия бериш йўлида фидойи, маънавиятли, маърифатли улуғ зот намоён бўлади. Бизнинг порлоқ келажагимиз учун қайғуриб яшаётган, билим бераётган, барча инсоний фазилатларни қалбимизга сингдиришга ҳаракат қилаётган заҳматкаш устозлар олдида ҳамиша қарздормиз. 

Ҳозирги кунда мамлакатимизда юртбошимиз ташаббуси билан биз ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар келгуси ютуқларимиз учун катта заминдир. Айниқса, бугун мактабларимизда бизнинг пухта билим олишимиз, бирор касбни ўрганишимиз учун зарур барча шароитлар яратилган. Мактабларимиз, синф хоналаримиз замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Бундан ташқари, хоҳлаган хорижий тилни ўрганишимиз учун барча имкониятлар бор. Биз ёшлар ана шу имкониятлардан тўғри, унумли фойдалана олсак, ёрқин келажагимиз учун мустаҳкам пойдевор қўйган бўламиз. Бу йўлда касбига садоқатли, тиниб-тинчимас, билимли шогирдларни тарбиялаётган устозларимиздан беҳад миннатдормиз.

+ирқ йилдан буён ўқитувчилик касбини улуғлаб келаётган устозимиз Ёқутхон ая Мирзаева юртимизнинг энг фидойи рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиларидан биридир. Устозимиз фаолияти давомида катта ютуқларга эришди. У киши ўзининг илмий мақолалари билан  халқаро конференцияларда иштирок этиб, кўплаб сертификатларни қўлга киритган. Республика  миқёсидаги кўплаб илмий-амалий конференциялар иштирокчиси бўлган Ёқутхон ая 2017 йилда "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси" танловида фахрли ўринни эгаллаган.

- Узоқ йиллик фаолиятимда жуда кўп ёшларга таълим-тарбия бериб, уларнинг жамиятда, ҳаётда ўз ўринларини топишларига ёрдам бердим, - дейди устозим Ёқутхон Мирзаева. - Ҳозир шогирдларим эришган ютуқларни кўриб бошим кўкка етади, армоним йўқ. Шундай бўлса-да, бугунги кунда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятларни кўриб, беихтиёр ёшлигим қайтиб келсайди, дея ўйлаб қоламан. Ўқувчиларимга ана шу имкониятлардан унумли фойдаланинг, мақсадингиз сари олдинга интилинг, албатта, орзу-мақсадларингизга эришасиз, деб айтишдан асло толмайман.

Нафақат бераётган таълим-тарбияси, балки ҳаёти, фаолияти ҳамда ўгитлари билан бизларга ибрат бўлиб келаётган Ёқутхон ая Мирзаева сингари устозларимиз ҳамиша омон бўлсин.

 

Жасмина МАМАРОЗИҚОВА,

Марҳамат туманидаги 31-ДИМИ 9-синф  ўқувчиси.