+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

КЎНГЛИМ ЧИРОҒИ - ОНАМ

Дил туFёни

 (Онамнинг ҳикояси)

Ўшанда баҳор эди. Жумла жаҳон яшилликка бурканган. Кўнгиллар завққа тўлган палла. Мен сойдайин тошқин, қушдайин шошқин қизча эдим. Шундай кунларнинг бирида онам сочларимни ўришга уннаб қолди. Менинг эса дардим - кўча, дугоналарим билан ўйнаш эди. Биламан, агар онам сочимни ўришга киришса, бир соат сарф­лаб нақд қирқ ўрим қилмай турмасди. Ўйинқароқ қизча бунча пайт чидаб тура олармиди?! Аммо онам бунинг ҳам йўлини биларди. Энг қизиқарли эртакларини айтиб берарди. Мен беихтиёр кўчани унутардим. Бу гал ҳам узоқ давом этадиган узун сочли малика ҳақидаги эртак воқеалари бошландию кўчадаги беркинмачоқни ҳам, арғамчи ўйинини ҳам унутдим. Ҳатто, бир зумга уйқу ҳам элитди. Онамнинг тиззасига бош қўйганимча ухлаб қолибман. Уйғонсам сочим қирқ ўрим қилиб ўрилган. Турдим-у, дугоналаримга мақтангани шошдим.

- Ҳой, қизча, тўхта, манавини еб ол,-деганча қолди онам. Дугоналар даврасидаги қий-чувда онамнинг сўзларини эшитармидим. Бежиз айтилмаган экан: Онанинг кўнгли болада, боланинг кўнгли далада.

Ҳа, ўша кунлар ҳам ўтди. Мактаб даври тугагач, катта ўқишлар ўзига чорлади. Улкан орзулар билан пойтахтга қараб йўл олдим. Эҳ, онамга энди янада қийин бўлди. Ойда бир келганимда йиғлаб кутиб олар, йиғлаб кузатиб қоларди.

- Кўз ёшингиз нимаси, ўйнаб-кулиб,ўқиб юрибман-ку! - дейман онамга эркаланиб.

- Вой, болам-а, кенжа фарзанд суюклироқ бўларкан-да.

Ўқишни тугатмай палахмон тоши бўлиб отилдим. Энди онагинам ҳақиқий онаизор бўлиб қолди. Кун санаб, ой санаб, гоҳ тушларига овуниб, гоҳ пинҳона аразлаб йўлимга термуларди. Ўзим она бўлиб энди қадрига етай деганимда бирдан онамни йўқотиб қўйдим. Қишлоқ ҳам, ота уйим ҳам онамсиз файзсиз, ҳувиллаб қолди. У жойлар мени ҳам, исмимни ҳам унутгандек гўё. Аммо ҳамма нарсанинг давоси вақт деганларидек, қалбимга қувонч бағишлайдиган кунлар ҳам ҳаётимга кириб келди. Бироқ қанчалар шодиёна бўлмасин, у кунлар онам бор пайтдагидек нурафшон эмас.

Бегойим ЛУТФУЛЛАЕВА,

Асака туманидаги 34- умумтаълим мактаби 11- синф ўқувчиси.