+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҚОР СОҒИНЧИ

Дил тУҒёни

Ҳар гал қор ёғишини завқ билан томоша қиламан. Улар гўё оппоқ орзулар каби беҳисоб ва саноқсиз. Уларни кафтда тутиб қолишнинг иложи йўқ. Бугун ҳам ёмғир аралаш қор ёғди. Аммо бу узоққа чўзилмади. Қишнинг иккинчи ойи яримлашига қарамай, ҳали ҳеч ким қорнинг тафтига тўймади. Барчанинг қалбида совуқ қорнинг қайноқ меҳрига бўлган ташналиги бор.

Деҳқоннинг ҳосили мўл бўлиши, болаларнинг олам-олам қувончи, ёр-у дўстлар бир-бирига меҳр-муҳаббат билан қорхат ёзишлари, бари-бариси қорлар ёғиб ажиб манзара яратишига боғлиқ эмасмикин?

Эсимда, ўтган галги қишда дўстларим менга "Биринчи қор" билан деган қорхат-мактублар жўнатишган эди. Худди бола каби қувонгандим. Энди мен ҳам уларга қор ёғиши билан қорхатлар ёзиб жўнатаман. Улар кўнглимга яқин инсонлар эканлигини, улар билан бир бутунлигимни изҳор қиламан.

Табиатнинг ҳар бир бўлаги назаримда қор ёғишини мен каби интизор кутаётгандек.

Осмонда булутлар кўринмай қолди. Кўча-кўйда изғирин шамол эсмоқда. Нафасимга қорнинг ҳиди урилгандек бўлаяпти. Эҳтимол, тонгга қадар ҳамма ёқ оқ либосга бурканар. Буни кўзларим илҳақ бўлиб кутяпман.

Хосият НИГОР