+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ЁРДАМ

(52- сон, 2016 й.) Қатра

Бир оғир хаста одам тўшакда ётарди, жойидан тура олмасди. Уни кучли ташналик қийнамоқда. Аксига олиб, уйда ҳеч ким йўқ. Ҳамма ҳар ёққа ўз иши билан чиқиб кетган. Касалнинг ноласи-ю, оҳ-воҳига ҳатто, шундоққина яқинида турган сопол кўзача ҳам чидай олмади. Аммо кўзача унга қандай қилиб етиб боришни билмасди.

- Сув беринглар... сув... ҳой ким бор? - дея ингради касал. Унинг овози борган сари сўниб борарди.

Шунда кўзача бор кучи ва иродасини ишга солиб, унинг яқинигача юмалаб борди. Хаста кўзларини очди. Чанқоғини қондириш учун кўзачани ташналикдан тарс ёрилган лабларига яқинлаштирди. Аммо кўзача ичидаги  сув тўкилиб кетган эди.

Касал одам сўнги кучини тўплаб, сопол кўзачани пойгакка улоқтириб юборди. У чил-чил бўлди...

Афсус бундай ношукр кимсалар дардни енгиллатишга интилаётганларнинг қадрига етмайдилар ва сўнгги умидни ҳам қўлдан бой берадилар.

 Насиба БОЙМАТОВА.