+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ҚАЛБГА ИНГАН ҲАҚИҚАТЛАР

Кечинма

 

Инсоннинг кўнгли денгизга ўхшайди. Унда жўш урган туйғулар, кечинмалар худдики денгиз мавжларидай гоҳ исён қилади, гоҳида эса сокинликдан куч олади.

Тақдир йўллари ўнқир-чўнқир, унда ногоҳ муаммога дуч келиб қолсак, Яратганга ёлворамиз. Аммо ҳақиқат шуки, масаланинг ечимини топгач, ўзимизни, уддабуронлигимизни мақташга тушамиз...

Қадамимиз етиб бормаган маконлардаги машҳурлик шохсупасида даврон сураётган одамларни таниймизу, бироқ дарвозамиз ёнидан ҳар куни ўтадиган қўни-қўшнимизни яхши билмаймиз...

Дийдорини умуман кўрмаган, учрашмаган инсонларимиз билан ижтимоий тармоқларда соатлаб беҳуда "гап сотамиз", лекин ҳар куни неча бор дуч келадиган инсонларга эътибор бермаймиз.

Узоқни кўзлаймиз, яқинни кўрмаймиз. Йўқ нарсадан умид қилиб, борини ҳам бой берамиз.

Мадина НЕЪМАТЖОНОВА