+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Шеърият гулшани

УМР

Тортаверар дўстлар давраси,

Шошиламан бормоқлик учун.

Яхши дўстдир улар ҳаммаси,

Файзлидир ўтган ўша кун.

 

Соғинаман уч кун кўрмасам,

Дийдор ширин, татиган билар.

Чидамайман агар бормасам,

Соғинч мени илкига олар.

 

Шундай бўлиб ўтмоқда куним,

Шукурдаман ўтган кунимга.

Қандай ўтар, билмам бугуним,

Насиб этса, етарман тонгга.

 

Абдусалом ИСОҚОВ

 

 

КИТОБЛАР

Ойлар ўтар, йил ўтар,

Айланади офтоблар.

Мени тунда уйғотар,

Ўқилмаган китоблар.

 

Замонавий ҳам мумтоз,

Энг зукко, оқил, устоз.

Рости улар беқиёс,

Ўқилмаган китоблар.

 

Китоб  билимнинг кони,

Хазиналар макони.

Забт этади дунёни,

Ўқилмаган китоблар.

 

Бобурнинг тушлари бор,

Темурнинг тузуклари бор.

Унда олам сирлари бор,

Ўқилмаган китоблар.

 

Ўғилой ОДИЛЖОНОВА, 

Асака туманидаги

11-умумтаълим мактаби ўқувчиси.

 

 

ОНАМ

Қўлларида ўстирар гуллар,

Юрагида хижронлар гуллар,

Жисмин мавҳ этолмас дардлар,

Бардошига бош эгар тоғлар.

 

Кўз ёшингга тўймади дунё,

Туйғуларинг ўйнади дунё,

Меҳрибоним, гўзал чеҳранг оч,

Сенга таъзим қилсин бу дунё.

 

Бошгинамни силадинг маҳзун,

Уйқусиздур, тунларинг узун,

Сен ўкинма, онажон кулгин,

Тоғдай ўғил, қизларинг учун.

 

Комилахон АБДИЕВА,

Андижон туманидаги 53- умумтаълим мактаби ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

 

 

ЧОРЛАР ЁРУҒ КЕЛАЖАК

  Тунда порлар милтиллаб юлдуз,

  Ижод сари  чорлайди мени.

  Қоғоз, қалам олиб ёзайин,

  Юлдуз тўла осмон сеҳрини.

 

  Дарсхонамни ёритар шуъла,

  Дилим туяр ажиб ҳузурни.

  Мижжа қоқмай боқиб ойнага,

  Ижод ила қаршилай тонгни.

 

  Тонг  қуёши чеҳрасин очиб,

  Ташлар менга сирли нигоҳин.

  Сизга тақдим этайин ёзган,

  Тун гўзалин ажиб сиймосин.  

 

Дилбарой ИЛҲОМЖОН қизи,

Жалақудуқ туманидаги

32- умумтаълим мактаби ўқувчиси.

 

 

 

ОИЛА

Зарур бўлса қил ёрдам,

Сени қўллайди ҳар дам.

Бу сўзни дилга жойла,

Муқаддасдир оила.

 

Оилангсиз ўтмас овқат,

Томоғингдан ҳатто сув.

Сен бахтлисан гар бўлса,

Оиланг тинч ва тотув.

 

Ота-онанг қалб қўринг,

Аканг, уканг тиргакдир.

Билки, опа-сингил ҳам,

Сенга жуда керакдир.

 

Улар бўлса ёнингда,

Бахт-иқболинг кулади.

Яқинларинг соғ бўлса,

Шунда кўнглинг тўлади.

 

Исломбек  АБДУРАЗЗОҚОВ,

Асака туманидаги 11-умумтаълим мактаби ўқувчиси.

 

 

Мен сизни....

Кимдир бошимдан сочса-да зарлар,

Юрагим тирнаса оғир аламлар,

Бошимга қуласа гоҳо осмонлар,

Дардларим ичимга ютавераман,

Мен сизни ҳамиша кутавераман.

 

Қалбим тирнайди ажиб бир туйғу,

Сиз йўқ, ҳаётим гўё қоронғу,

Қувончим ўрнини эгаллаб қайғу,

Дардларим ичимга ютавераман,

Мен сизни ҳамиша кутавераман.

 

Кетдингиз мени бегона билиб,

Мен сизни сиз эса ўзгани суйиб,

Лек юрак кутади интизор бўлиб,

Дардларим ичимга ютавераман,

Мен сизни ҳамиша кутавераман.

 

Зубайда МАДАМИНОВА,

Андижон туманидаги 53-умумтаълим мактаби ўқувчиси.