+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

"ХОНЛАР ТАРИХИ"

Янги китоб

Таниқли ижодкор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби Фарид Усмоннинг 15 дан зиёд шеърий ва насрий китоблари нашр этилиб, китобхонлар эътиборига ҳавола этилган. Ижодкорнинг гўзал ва бетакрор туйғулар тараннум этилган шеърий мисралари, турли тақдирлар, тарих, ҳаёт ҳақидаги ўзига хос мушоҳадалари баён этилган насрий асарлари нафақат китобхонлар, балки кенг жамоатчилик томонидан фақат илиқ фикрлар билан кутиб олинган. Айниқса, "Ёшлик ғазаллари", "Ҳаёт ва хаёл", "Бобур салтанати", "Топганларим" номли китоблари алоҳида эътибор ва эътирофига сазовор бўлган.

Фарид Усмоннинг Тош- кентда нашрдан чиққан "Хонлар тарихи" деб номланган  навбатдаги янги китоби ҳам китобхонлар учун яна бир туҳфа бўлди. Мазкур тарихий эсседа муаллиф хонлар тарихи тўғрисида Бобурнинг холаваччаси Муҳаммад Ҳайдар Мирзонинг "Тарихи Рашидий" асарига таянган ҳолда фикр юритган. Асарда юртимиз тарихининг муайян давридаги қонли урушлар, тахт учун курашлар, талон-тарожликлар, беҳуда қон тўкишлар ҳақида сўз юритади. Жумладан, Туғлуқ Темурхон, Чингизий хонлар, Шайбонихон, Султон Саидхон, қўйингки, тарихимизда ўтган бир қатор хонлар ҳукмронлиги, уларнинг атрофидаги тарихий шахслар, ўша даврлардаги воқеа-ҳодисалар ҳақида жуда кўп қизиқарли маълумотлар, ўзининг шахсий фикр-мулоҳазалари баён этилади.

Ушбу китобдан тарихимиз, тарихимизда алоҳида ўрин тутган шахслар, уларнинг ҳаёти, фаолияти  ҳақида кўп маълумотларни олишимиз мумкин. Яхшиси, сиз ҳам ушбу китобни  ўқиб чиқинг. Ундан нафақат тарихий маълумотлар, балки улкан маънавий, руҳий озуқа оласиз.

"Иқбол" таҳририяти.