+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

АЗА

Кичик ҳикоя

Кеч куз эди. Бир воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди.

Ночоргина яшаймиз, укаларим хали ёш. Ўшанда дадам хаста эди. Ҳар куни мактабдан кейин дугонам Гулнор билан маҳалламиздаги ўн-ўн беш оиланинг қўйларини ҳайдаб, адирга боққани чиқамиз. Бу хизматимизга кимдир озгина пул, яна кимдир бирор егулик берар эди. Онам тирикчиликка ёрдам дерди.

Ўша куни ҳаво айниб турганди. Тушлик қилиб, қўйларни ҳайдаб қирга чиқиб кетдик.

Гулноранинг эна-бола қўйи жуда "ўйноқи" эди, кетиб қолавериб одамни ҳуноб қилиб юборарди. Ҳавонинг ҳам авзойи бузилди, кўп ўтмай ёмғир ёға бошлади. Тезроқ кеч кирсаю қўйларни эга-эгаларига топширсак, деб ўйлардим совуқдан жунжикканча.

Ниҳоят, кеч кирди. Маҳалла одамлари қўйларини кутиб олгани гузарга чиқадиган вақт бўлганди.

- Гулнор, ҳайда дугонажон, совуққотдим, кетамиз.

Гулнор ҳам совқотганидан овози ҳам чиқмас, аранг юрарди.

Қўйлар биздан ҳам ақилли олдимизга тушиб жўнаб қолишди. Маҳалламизга етгач, қўйлар уйларига кириб кета бошлашди. Қолганини гузардаги одамлар саралаб, уйларига ҳайдаб кетарди.

Бизникидан иккита уй олдин яшайдиган дугонамга уйига қайрилганида Гулнор эртага мактабга чақирарсан, дейман. Уни қўйларидан бири тўсганига қарамасдан югуриб бизнинг қўйларга қўшилиб олди.

Уйга киришим билан қотиб қолдим. Бўри боғизлаган каби қўйларим питирчилаб қолишди. Ушламоқчи бўлиб яқинлашсам, ток урди, йиқилиб тушдим. Қаттиқ қичқириб юбордим. У ёқ-бу ёққа қараб, нима бўлганини тушундим. Электр сими узилиб, қичкинагина тахта дарвозамиз олдида тўпланиб қолган сувга тушган экан. Ток урган қўйлар бирин-кетин йиқилар эди.

Уст-бошим шаллобо, дадамни оёқ кийимига кўзим тушиб, бақириб йиғлай бошладим. Дада, дадажон, қўйларим ўлиб қолди.

Бу орада қичқириғимни эшитиб қўшнилар югуриб келишди. Уйига кирмай қўйларимга қўшилиб олган Гулнорнинг қўйи ҳам ерда типирчилаб ётарди.

Қўшнилар токни ўчиришди. Кўпчилик дадаси касал ётган эди, ўтиб қолдимикан, деган совуқ хаёлга борган экан. 

Анча вақтгача ўзимга келолмай, қўйларимга аза тутиб юрдим.

Ўша воқеани эсласам, халигача хомуш тортаман. Ахир ана шу қўйлар оиламизнинг қанча камини тўлдириши мумкин эди.

 

Комилахон АБДИЕВА,

Андижон тумани.