+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

"Ҳинд сори"дан боққан Ватаним!

З.М. Бобур таваллудининг 000 йиллиги олдидан

Бугун мамлакатимиз илм-фан, санъат, маданият, адабиёт, қўйингки, барча жабҳаларда    тобора юксалиб бормоқда. Айниқса, таълим тизими ривожига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртбошимизнинг,"Янгиланаётган Ўзбекистон мактаб остоносидан бошланади" деган сўзлари фикримизга бир мисолдир.

Андижон азал-азалдан ўзига хос маданияти, буюк сиймолари, истеъдоди инсонлари билан ном таратган. Хусусан, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Нодирабегим, Абдулҳамид Чўлпон, Саида Зуннунова,Турсуной Содиқова, Олимжон Холдор, Муҳаммад Юсуф сингари ижодкорлари билан ҳамиша фахрланамиз.

Қалбни латиф туйғуларга чулғовчи, дилда қайноқ эҳтирослар уйғотувчи ғазаллари, бетакрор асарлари билан асрлар оша халқимиз томонидан ардоқлаб келинаётган улуғ шоир, давлат арбоби ва буюк саркарда Заҳириддин Муҳаммат Бобур бобомиз ҳам ана шундай улуғ зотларнинг пешқадамидир. 

Мен муаллимлик қилаётган умумтаълим мактабида жонкуяр раҳбарларимиз, устозлар, ота-оналар, айниқса, ўқувчиларимиз зўр қизиқиш билан кутиб оладиган ажойиб анъана бор. Бу ҳар йили ўтказиладиган  "Февраль - шеърият ойлиги"дир. Ойлик давомида "Буюклар даҳосига таъзим" деб номланган тадбирлар доирасида шеърият мулкининг султони Алишер Навоий, шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган синфлараро кўрик- танловлар, мушоиралар бўлиб ўтади.

        Шу боис ҳам Рустамжон ака Усмонов раҳбарлик қилаётган, ҳозирда 1 минг 600 нафардан зиёд ўқувчи таҳсил олаётган мактабимиз жамоаси февраль ойини интиқлик билан кутади. 

Февралнинг биринчи ҳафтасида 8-"а", 9-"а", 10- "а", 11-"а" синфлари, иккинчи ҳафтасида 8-"б", 9-"б"',10-"б", 11-"б" синфлари, учинчиси ҳафтасида "в" синфлар, тўртинчи ҳафтасида эса "г" синфлар иштирокида шеърият мушоиралари юқори кўтаринкилик билан бўлиб ўтади.

Ўқувчилар Навоий ва Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган иншолар, рефератлар, деворий газета, бошқотирма ҳамда қизиқарли саҳна чиқишлари асосида ўзаро беллашадилар. Тадбирнинг энг ҳаяжонли лаҳзалари "Ғазалхон ёшлигим" дақиқалари бўлиб, унда ўқитувчи ва ўқувчилар шоирлар ғазалларидан зўр маҳорат билан ижро этадилар. Синфлар бўйича ўқувчилар иштироки одил ҳакамлар баҳолаб борилади. Яна бир қизиқарли баҳс-мунозара бу - синф раҳбарларининг беллашувидир.

Синф раҳбарларининг ўз синфи ўқувчилари учун қўшимча балл олиб беришлари ғолиблик супасига ета олмаётган синфлар учун ўз устозларидан совға бўлади.

Шу ўринда мен Бобур ҳаёти, илмий меросини ўрганишимиз учун Халқаро Бобур жамоат фонди томонидан тақдим этилган Бобур ва бобурийлар қадамжолари, илмий, ҳужжатли, бадиий асарлар, умуман, кўплаб қизиқарли, илмий маълумотлар учун барча адабиётчилар номидан  фондга ўзимнинг чексиз миннатдорчилигимни билдираман.

Ватан ва улуғ бобомиз Бобурга бўлган ҳурматимни шеъримдан бирининг қуйидаги мисралари билан изҳор этаман.

....

Бобурларни туққан, Ватаним,

"Вақое"ни чаққан Ватаним,

"Ҳинд сори"дан боққан, Ватаним,

Таҳсинларда қолдим қошингда.

 

Бобурдайин шерюрак, ўғлон,

Она юртга бер юрак, ўғлон,

Жоним фидо дер бешак, ўғлон

Таъзимларда қолдим қошингда!

 

Маърифатхон ЭРГАШЕВА,

Шаҳрихон туманидаги

 

17- умумтаълим мактаби она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.