+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 25 Апр 2021
    “ЮРАККА КЎМИЛАР АСЛ ШОИРЛАР”
    Андижон туманидаги 41-умумтаълим мактабида Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 67 йиллигига бағишланиб, “Юракка кўмилар асл шоирлар” деб номланган адабий тадбир бўлиб ўтди. Мактаб ўқитувчи,…
  • 21 Март 2021
    Ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш - муҳим вазифа
    Тадбир Бугун аҳоли ўртасида, айниқса, ёшлар орасида учраётган турли кўринишдаги жиноятлар, ҳуқуқбузарликлар барчани ташвишга солади. Ёшларнинг ҳали тўлиқ шаклланмаган онг ва тафаккурига қатор хориж давлатларида…
  • 21 Март 2021
    Устоз ва ўқувчилар билими синовдан ўтказилди
    Беллашув Бугунги кунда таълим-тарбия сифатини замон талаблари даражасига кўтариш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Таълим-тарбия тизимининг асосий вазифаси - ўқувчиларни Ватанни севадиган, ўз билими…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ОМОНАТГА ХИЁНАТ

Турмуш чорраҳаларида

Ҳаётнинг баланд-паст сўқмоқлари, синовлари бисёр. Лекин, ҳар бир инсон ҳам ана шу сўқмоқлардан тўғри, катта йўлга чиқа оладими, синовлардан эсон-омон ўта оладими, деган савол инсоният тарихининг барча даврларида ҳам ўз аҳамиятни йўқотмаган. Бугун ҳам шундай.

Ҳаёт қанчалик ривожланмасин, инсонлар тафаккури қанчалик бойимасин, кўп одамлар турли синовлар олдида ўзини йўқотиб қўяверади. Бунга қуйида баён этилган ҳаётий воқеа мисолида яна бир бор амин бўламиз.

 

  Бугун узоқ-узоқ манзилларга қатнаётган енгил автомашиналар почта вазифасини ҳам адо этмоқда. Ҳайдовчига манзилни ва жўнатмани берсангиз бас, оғирингизни енгил, узоғингизни  яқин қилиб, бир зумда берган нарсангизни айтган кишингизга етказиб беради.  Кўплар уларнинг ҳалол ва тўғрисўзлигига ишонишади.

Анча йиллардан буён пойтахтда яшаётган Маъруф ака ҳам шу гапларни тўғри деб билиб, қишлоқда турадиган синглисига зарур бўлиб қолган пулни ҳайдовчи орқали бериб юбормоқчи бўлди. Жиянини даволатиш учун синглиси катта пул сўради, акаси синглисини оғир вазиятда қолдиришни истамади, янги бизнеси учун жамғарган пулини синглисига юборадиган бўлди. Аслида синглиси пойтахтга келиб, ўғлини даволатмоқчи эди. Лекин вилоят шифохонасига Ҳиндистондан врачлар келиб операция ўтказадиган бўлишибди.

Аёл вилоят касалхонаси шифокорларига мурожаат қилганида, улар ўғлининг ҳолати, хасталиги бўйича керакли маълумотларни ҳиндистонлик шифокорларга юборишган экан. Улар болани  тезроқ операция қилиш, операцияни муваффақиятли бажариш мумкинлигини билдиришган экан.

Маъруф ака ўзи қишлоққа бориб, пулни бериб, синглиси ва жиянининг ҳолидан хабар олишни истаса-да, муҳим ишлари сабаб боришга вақт тополмади, пулни тезроқ жўнатиб, ишларимни ҳал қилгач қишлоққа бораман, дея пулни қоғозга ўради. Таксилар турадиган жойга бориб,  таниш ҳайдовчига пулларни бериб, синглисига етказишини илтимос қилди. Ҳайдовчининг хизмати учун пулни бериб, конвертда олти юз минг борлигини айтди. Шофёр қоғозни олди-да, чўнтагига солиб, йўлга отланди.

Йўловчиларни уй-уйига тарқатган шофер пулни бериш учун манзилга яқинлашгач, конвертда ҳақиқатдан ҳам олти юз минг сўммикан, деб ўйлаб қолди. Маъруф аканинг  озроқ пул берганидан ва конвертни бераётиб ҳаяжонланганидан, қайта-қайта синглисининг қўлига топширишни тайинлаганидан шубҳаланди. Конвертни очиб кўришга аҳд қилди. Конвертга солинган, қоғозга ўралган сўм эмас, доллар эди. Санади, у ерда 10 минг доллар пул бор эди. Ҳайдовчининг виждонидан нафси устунлик қилди. Пулдан тўрт мингини олиб, қолганини аёлга олиб бориб берди.

Синглиси телефон орқали шофёрдан 6 минг доллар олганини айтди. Буни эшитган Маъруф аканинг жаҳли чиқди. Шофёрга қўнғироқ қилди. Нимага юборган пули тўла етиб бормаганлиги, нима учун пулдан 4 мингини олиб қўйганлигини, омонатга хиёнат жазосиз қолмаслигини айтиб, қолган пулни синглисига олиб бориб беришини тайинлади. Лекин,  таниш шофёр конвертни очиб ҳам кўрмаганини, қандай берган бўлса, шундай топширганини таъкидлади.

Маъруф ака билдики, ундан иш чиқмайди, ўзи хато қилган. Шунда танишларидан қарз кўтариб, операция куни ўзи қишлоққа келди. Операция муваффақиятли ўтди. Шифокорлар тез орада жияни бутунлай соғайиб кетишини маълум қилишди.

Маъруф ака бир-иккита яқин дўстларига айтиб, таниш шофёрни қидирди, телефон қилди. Телефони ўчирилган эди. Уйига боришди, лекин ҳеч қаердан топа олишмади. Уйидагилар Тошкентга кетганини, қачон келишини билмасликларини айтишди. Маъруф ака унинг келишини икки кун кутди, бироқ шофёрдан дарак бўлмади.

  Виждонсиз шофёр қишлоққа  Маъруф ака келганини эшитиб, яшириниб олган эди.

Ишлари кўплиги учун Маъруф ака мажбур ортга қайтиб кетди. Тошкентга қатнайдиган машиналар турадиган жойдан ўша шофёрни қидирди. Уни билганлар бир неча кундан бери кирага чиқмаётганлигини айтишди.

Орадан тахминан бир ойча вақт ўтди. Ҳеч бир ёмонлик жазосиз қолмайди, деганларидек, шофёр жуда аянчли жазо олди. Беш ёшли фарзанди гугурт чақиб, омборхонасини ёқиб юборди, олов бутун уйга ўтди. Бутун уйи жиҳозлари билан, ҳатто эндигина тўрт ёшга тўлган фарзанди ҳам олов ичида қолди. Беш йил деганда кўрган ёлғизгина фарзанди доғига чидай олмаган она, яъни шофёрнинг хотини оғир дардга чалиниб қолди. Бу кўргиликлар виждонсизлиги, омонатга хиёнати учун берилган жазо эканини англаган шофёр машинасини сотиб, 4 минг долларни олиб Маъруф аканинг ёнига борди. Ҳаётнинг бу синовига дош беролмаганини айтиб, қилган иши, гуноҳи учун ундан кечирим сўради.

Гуноҳ каттами-кичикми жазосиз қолмайди. Буни ҳали ҳануз англаб етмаган айрим кишилар минг афсуски, гуноҳдан тийилмаяптилар. Ҳатто, айримлар гуноҳ қилишдан қўрқмайдилар ҳам. Инсонларни алдаш, ишонтириш, омонатга хиёнат қилиб пул топаётган инсонлар эртами- кечми бу иши учун жазоланишини билганларида эди, эҳтимол гуноҳ ишларга қўл урмасдилар. Ушбу воқеа бизга ибрат бўлиши керак. Ҳеч бир ёмонлик, ҳеч бир  гуноҳ жавобсиз қолмайди. Буни асло унутмайлик.

 

Мадина АКБАРОВА,

Марҳамат туманидаги  36-умумтаълим мактаби  ўқувчиси.