+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Еганин ош деманг, ёлїиз аёлнинг…

Ҳаёт - ибрат мактаби

Ҳаёт - шунчалар тотли, шунчалар ширин. Бироқ, кимларнидир қувнатади, яна кимларнидир йиғлатади. Қаҳрамонимиз Мавлуда опа ҳам ана шундай ширин ҳаётнинг аччиқ зарбаларидан куйган инсон. Аввалига ҳаёти бир маромда, орзу-умидларга тўла, қувончли лаҳзаларга бой эди. Гулгун очилиб келинчак бўлди. Турмуш ўртоғи Хушнуд ака билан жуда бахтли ҳаёт кечиришди. Уч нафар шириндан-шакар фарзандлар кўришди. Хушнуд ака оталик бахтига муяссар қилгани учун рафиқасидан беҳад миннатдор эди. Оиланинг бахти осмонларга сиғмасди гўё. Аммо, нима бўлди-ю, оила бахтига кўз тегди. Бу Мавлуда опа учун ҳаёт синови эдими, бахтиёр дамлар якун топди. Опанинг соппа соғ юрган умр йўлдоши юрак хасталиги туфайли оламдан ўтди.

Ўша мудҳиш кун аёлнинг кўнгли ниманидир сезгандай ғаш эди. Тушдан сўнг илиқ нурлари билан заминни иситиб турган қуёш ўрнини қоп-қора булут эгаллади. Момақалдироқ гумбурлаши бахтли хонадон остонасига фалокат яқинлашаётганидан хабар бермоқчидай эди. Жала қуя бошлади.

Ярим тун. Маҳалла осуда уйқуга чўмар пайти Мавлуда опанинг "Султонимдан айрилиб қолди-и-им..." деган фарёди оламни тутди. Бундан ярим соат аввал "Бир чой дамланг, пари!" деб турган одам хаш-паш дегунча Оллоҳга омонатини топширди.

Маҳаллада обрўси, ўрни бор оила эмасми, кечаси бўлишига қарамасдан, тумонат одам тўпланди. Мавлуда опа нима қиларини билмай карахт бўлиб қолди. Ҳазилнамо гаплари билан хотинини кулдириб турадиган қувноқ инсон наҳот энди йўқ бўлса?!

Маърака-маросимлар ўтиб, одам сепсилгач, муштипар аёл турмуш ўртоғини йўқотганини, энди ҳеч қачон қайтиб кўрмаслигини тушуниб етди. Ҳаммадан эрта турволиб дарвозани очадиган, фарзандларини меҳр билан бирма-бир уйғотиб чиқадиган, аёлини бир зум кўрмаса, излаб қоладиган яқин инсони энди йўқ. "Ҳар дарднинг давоси - вақт!" деганларидай, аёл ёлғизликка кўника бошлади. Ўзини қўлга олиб, кўз ёшларини артди.  Уч фарзандини бағрига олиб, ҳаётнинг бу синовини мардона қаршилади.

Ҳали ёш эди, ўттизга ҳам етмаганди, у. Бошқа турмуш қурмади. Сабрли бўлди, ёлғиз аёл, деб отилган ҳар қандай туҳмат тошларга чидаб яшади. Бировдан ёрдам сўрамади. Лекин фарзандларини ҳеч кимдан, ҳеч нимадан кам қилмай катта қилди.

Қўшнилари унинг фарзандларини қандай эркалаб, суяётгани, уларга қандай суянаётганини кўриб, сезиб турардилар. Катта ўғли Сарварбекни - ишонган тоғим, сочлари жамалак Саидахонни - ягонам, сирдошим, онам қизим, кенжатойи Сардорбекни эса - уйимнинг устуни, деб эркаларди у.

Ҳозир фарзандлари бўй етган. Сарварбек ва Саидахонлар оила қуриб, ўзидан кўпайишди. Кенжа фарзанд Сардорбек эса олийгоҳда талаба. У ёлғиз онасининг орзуларини рўёбга чиқариш учун ўқимоқда.

Йиллар бу мушфиқ аёл юзларида ўз изини қолдирган. Аммо, ғамлар соя ташлаган кўзларида учқун, кўз илғамас ёлқин  бор. "Тўғри, ёлғиз онаман. Аммо, жон йўлдошимдан, бахтли кунларимдан ёдгор - фарзандларим бор. Данагидан ширин мағизларим - набираларим бор. Мен уларга нафақат она, балки, отаси ўрнида ота ҳамман. Шулар учун ҳам яшашга куч топаман", дейди Мавлуда опа.

Бу кечинмаларни бежиз ёзмадим. Орамизда фарзандларини отасиз ўстираётган ёлғиз аёллар жуда кўп. Баъзан, "эр-хотин - қўш хўкиз" бўлиб ҳам базўр тортаётган рўзғор араваси гулдай нозик ёлғиз аёлнинг елкасига оғирлик қилмасмикан?, деб ўйлаб қоламан. Шуларни ўйлаб, фарзандлари учун ҳаётнинг улкан зарбалари, турмушнинг муштларига дош бериб яшаётган ёлғиз аёлларга тасаннолар айтгим келади.

 

Нилуфар ОРЗИҚУЛОВА,

Пахтаобод тумани,

 

Кўктўнлик қишлоғи.