+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ШЕЪРИЯТ ГУЛШАНИ

Ватан дея уриб турсин юраклар

 

Буюк тоғларни этажакмиз забт,

Ўзимизда топиб ирода кучни.

Ватанга бўлайлик доимо содиқ,

Адо этайлик биз - бу буюк бурчни.

 

Бизни кутмоқдадир порлоқ келажак,

Машаққатлар йўлида бўламиз ғолиб.

Бирга бўлсин доим эзгу тилаклар,

Ватан дея уриб турсин юраклар.

 

Дилшода АБДУМУТАЛИБОВА,

Пахтаобод туманидаги 31-умумтаълим мактаби ўқувчиси.

 

Оқ теракми, кўк терак

 

Ўйнар эдик "Оқ теракми, кўк терак" ни,

Ортда қолди болаликнинг эрмаклари.

Ойга қараб, юлдуз санаб жим тинглаган,

Ёдда қолди бувижоним эртаклари.

Десак бугун:

"Биздан сизга кимлар керак!",

Ватанини жондан ортиқ севган инсон.

Камтар, софдил, соғлом фикрли, шерюрак,

Ақли билан лол қолдирган бутун жаҳон.

Ҳақиқатга айлантириб ўйинларни,

Яна деймиз: "Оқ теракми ё кўк терак",

Доно Барчин, Алпомишдек ўғлон керак,

Мангуберди, Темурдайин султон керак,

Юртбошимдек элга жасур посбон керак.

 

Мадинабону МАШРАББОЕВА,

Шаҳрихон туманидаги 28-умумтаълим мактаби ўқувчиси.

 

Она тилим

 

Онам айтган аллада,

Она тилим - жон тилим.

Қўшиқ, ҳам куй-яллада,

Тингласам - яйрар дилим.

 

Дунёда тил, миллат кўп,

Сермазмун, сўзларга бой.

Севарлар ўз тилин хўп,

Менинг тилим - хушчирой.

 

Тиллар ичра энг гўзал,

Мисоли қизил ғунча.

Эъзозлар халқим азал,

Дилга яқинсан бунча.

 

Ўзгалар олсин андоз,

Шеър ёзсам сўзим англаб,

Кўз тегмасин, мақтай соз,

Умрбод тур жаранглаб.

Донохон ИБРАГИМОВА,

"Ёғду" адабий мактаби аъзоси.

 

ВИРУС ДУНЁ КЕЗМОҚДА

 

Мактаб, боғчаларимиз,

У сабабли ёпишди.

"Корона" дея унга,

Исмни ҳам топишди.

Тўрт девор орасида,

Юрибмиз гоҳ айланиб.

На илож ниқоб билан,

Қолдик ипсиз бойланиб.

Дўстлар қадри ўтмоқда,

Соғинябмиз жуда ҳам.

Улар билан кўчада,

Кўришамиз камдан-кам.

Ёқимсиз ушбу таътил,

Бизни роса эзмоқда.

Уйга қамаб барчани,

"Вирус" дунё кезмоқда.

Дилдора КАРИМОВА,

"Орзу" адабий мактаби аъзоси.