+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Ватан ҳақида ўйлар

Кўнгил битиклари

Ватан ҳақида сўз борганида, мен уни  нафақат ўзим туғилиб ўсган азиз маскан, балки кўхна тарихга эга юрт, йилдан-йилга юксалиб бораётган мамлакат, фарзандларнинг бахтли келажагини таъминлайдиган улуғ диёр сифатида ҳам қадрлайман.

Мен шу заминд ўсиб-улғайдим, ўқидим, ишладим. Бугун эллик йиллик ҳаётим сўқмоқларига қараб туриб, мен учун онам каби меҳрибон ва қадрли бўлган, озод ва обод Ватаним ҳақида ўйламасликнинг иложи йўқ. Ахир шу юртда ўз ўрнимни топдим, узоқ йиллар таълим соҳасида меҳнат қилдим, ўзимга маслакдош дугонаю дўстлар топдим. Яқинларим билан тинч-осуда ҳаёт кечирдим.

Мен тарихчи сифатида юртим ўтмиши - тарихини яхши биламан, шунингдек, бугунги кунда ўзга мамлакатлардаги ҳаёт, уларда яшовчи инсонлар кечмиши ҳақида ҳам кўп маълумотга эгаман. Тўғри, улар орасида гўзал мамлакатлар ҳам бор, кишининг ақлини олгувчи фусункор диёрлар мавжуд. Бироқ, мен ҳеч қачон ўзга юртга ҳавас қилмаганман, Ватанимнинг гўзал табиати, кўзни қамаштирувчи қуёши, шифобахш ва ёқимли ҳавоси, ширин булоқлари мени ўзига асир этган. Айниқса, мен туғилиб ўсган Ширмонбулоқ қишлоғи таърифига сўз ожиз.

Ишдан бўш пайтларим баъзан ижод ҳам қилиб тураман. Йилдан-йилга том маънода обод бўлиб бораётган, мислсиз ўзгаришларга юз тутаётган шу Ватан бағрида яшаётганим, унинг тараққиётига оз бўлса-да ҳисса қўшаётганимдан бахтиёрман. Менга ҳаёт, бахт берган, умримга мазмун киритган шу юрт фарзанди эканимдан қалбимда ифтихор туйғуси жўш уради. Мен ўзга юртда мана шундай бахтиёрликни асло туя олмас эдим.

Ҳамкасбларим билан тез-тез Ватан мавзусида суҳбат қурамиз, фикр алмашамиз. Биламанки, менинг ватанпарвар ҳамкасбларим ҳам ватанимиз билан ҳамиша фахрланишади. Тўғри, ҳар қандай мамлакат ҳаётида хато ва камчиликлар бўлиши табиий. Бусиз ривожланиш бўлмаслиги аниқ.

Юрт бошига тушган қийинчилик туфайли уни ташлаб кетиш - номарднинг иши. Ёки ижтимоий тармоқлар орқали ўз Ватани шаънини лойларга    булғаб, у ҳақда бўлмағур сўзлар айтишдан миллатдошларимиз ор қилиши керак. Ҳатто жамиятнинг кичик бўлаги бўлмиш оилада ҳам нуқсонлар учраган пайти биз кайвони оналаримиз буюрганларидек оиламизнинг "яхшисини ошириб, ёмонини яшириб" ҳаётимизни давом эттирамиз.

Шундай экан, юртимиз бағрида шодланган пайтларимиз кулгуларимиз, бахтли онлар ҳаққи  хафа бўлган кезларимиз эса қайғумизни яширайлик. Ойнинг ўн беши қоронғу бўлса, ўн беши ёруғдир. Асосийси, Ватаннинг қувончлигу қайғули кунларида унинг бағрида бўлайлик, унга елкадош бўлайлик.  Чунки, Ватан, мустақиллик бизга беқиёс неъматлар берди.

 

Зулфия МИРЗАКАРИМОВА,

 

Булоқбоши туманидаги 28-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.