+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

ШЕЪРИЯТ ГУЛШАНИ

Истиқлолинг муборак, фахримсан  - Ўзбекистон!

   (Юртимиз Мустақиллигининг 29 йиллигига )

 

Эркалаб, ардоғингда, улғайтирдинг, Ватаним,

Ота-онам, фарзандим, жигарим, жоним, таним,

Киндик қоним тўкилган, эй, муқаддас масканим,

Мадҳингни мадҳ этгали, битайин боқий достон,

Истиқлолинг муборак, фахримсан -Ўзбекистон!

 

Забардаст ўғлонларинг, шаънингни деб яшайди,

Гўзал, сулув қизларинг тўлин ойга ўхшайди,

Кундуз қуёш нурларин заминингга тўшайди,

Кўрсам кўзим қувнагай, кўркамсан, обод бўстон,

Истиқлолинг муборак, фахримсан - Ўзбекистон!

 

Булутлар-ла ёнма-ён, пурвиқордир тоғларинг,

Адирларда лолалар, кўм-кўкдир ўтлоқларинг,

Мевалари тил ёрар, жаннат эрур, боғларинг,

Шаҳарлари, қишлоғи, гулларга кон, гулистон!

Истиқлолинг муборак, фахримсан - Ўзбекистон!

 

Табиати мўътадил, мужассамдир, тўрт фасл,

Далаларида буғдой, пахталари серҳосил,

Эли меҳнатдан қочмас, бободеҳқондир асл,

Танҳо, бебаҳо юртим, сенга олқиш, шараф-шон,

Истиқлолинг муборак, фахримсан - Ўзбекистон!

 

Андижонсан, Бобурнинг қалбида қолган армон,

Намангансан, Машрабнинг дардига бўлган дармон,

Самарқандсан, буюклар руҳига бўлган макон,

Жиззахсан, "Халқим" дея, жонин қилгувчи қурбон,

Истиқлолинг муборак, фахримсан - Ўзбекистон!

 

Севара ШОМАТОВА,

Шаҳрихон тумани.

 

Эй кўҳна дард, эй соғиниш...

 

Ичикмоқлик майин ичдим,

Ўзимни изларман сархуш.

Тор дунёдан охир кечдим,

Кезар руҳим, мисли дарвеш.

 

Жоним йўқдир талофатсиз,

Оним йўқдир маломатсиз,

Ибодат ҳам ҳаловатсиз,

Кечар ҳар ишим фаромуш.

 

Асом қалам, Мусом қалам,

Ҳақдан парча Нисом қалам,

Шамсу абринайсон қалам,

У қаламни бошқарар ишқ.

 

Юрак ичда наштар тутар,

Излар, кутар, излар, кутар,

Кўз ёшимдан чашма битар,

Томчилари кумуш-кумуш.

 

Қайда бўлма, эй менсизим,

Мудом ёр сенга сенсизинг.

Кўзларингдаги денгизинг,

Хаёли хуш, фироқи хуш.

 

Кўришгаймиз биз албатта,

Муҳаббатда, саодатда,

Ҳеч бўлмаса қиёматда,

Эй кўҳна дард, эй соғиниш...

 

Юлдузхон РАВШАНБЕКОВА,

Жалақудуқ тумани.

 

 

Сенинг бағринг бизлар учун жаннат гўё

 

Халқи содда, меҳмоннавоз Андижоним,

Ери олтин, бир чўп экса яшнар юртим.

Боболарим орзулаган танда жоним,

Меҳри дарё, ҳаёт завқи қайнар юртим.

 

Жаннатмакон, водийларнинг гавҳарисан,

Ўзинг меҳр, муҳаббатнинг меҳварисан.

Кўнгилларда мавж уради фахрим менинг,

Бебаҳосан, юрагимнинг дур, зарисан.

 

Жоним ичра жоним ўзинг,

Кўксимдаги тилло маржоним.

Ободлигу саховатда тенги йўқ,

Манглайи улуғ фахрим, ифтихорим.

 

Тупроқларинг кўзга суртай,

Дунёлар тан олган сени.

Бағрингдаги дилбандларинг,

Мудом суйиб қолгай сени.

 

Сени севиб ўтажакман икки дунё,

Сенинг бағринг бизлар учун жаннат гўё.

 

Инобатой МАМАДХОЖИЕВА,

Қўрғонтепа туманидаги

3-умумтаълим мактаби ўқувчиси.

 

 

Шифокорлар

 

Дардни олиб, жонларига,

Дармон бўлган шифокорлар.

Рангсиз ҳаёт йўлларига,

Нур таратган шифокорлар.

 

Хазон бўлган умрларни,

Айлантириб баҳорларга.

Юрт, эл учун жони фидо,

Номи достон дунёларга.

 

Замонамиз қаҳрамони,

Халқимизнинг ифтихори.

Дардмандларнинг мададкори,

Меҳри уммон шифокорлар.

 

Сиз бор, кўнгиллар тинч мудом,

Сиз бор, хотиржам беморлар.

Саломатлик посбонисиз,

Омон бўлинг, шифокорлар.

Дилрабо ЎРОЗАЛИЕВА,

Жалақудуқ тумани.

 

САХОВАТ ҚИЛ

Дўстим, халоват истасанг,

Fафлат босма, ибодат қил!

Бало келмас, дардлар юқмас,

Ихлос бирла таҳорат қил.

 

Аҳил бўлиб яшайлик де,

Fанимларга матонат қил.

Бандасидан кутма паноҳ,

Яратганга муножот қил.

 

Мудом бўлгин ҳаракатда,

Ён-атрофингни обод қил.

Осмонинг бўлсин мусаффо,

Хаким, халқни саломат қил.

 

Ватаним гуллаб-яшнасин,

Пайғамбарга саловат қил,

Аллоҳ ўзингдан сўрайин,

Элим учун ҳидоят қил.

 

Тиним билмас Юртбошимиз,

Дуо истаб тиловат қил.

Саодатни истар бўлсанг,

Шу бугундан саховат қил!

 

Нишонбой БОЛТАБОЕВ,

"Орзу" адабий мактаби аъзоси.

 

 

ҲИКМАТ

 

Ташламангиз ахлатни сойга,

Ўзингизни қўйиб гуноҳга.

Охиратда қолмангиз войга,

Табиатни асранг, азизлар.

 

Еру-замин, Холиқдир гувоҳ,

Сувга ахлат ташламоқ гуноҳ.

Қай сўз билан келтирай изоҳ,

Табиатни асранг, азизлар.

 

Сойда турли жонзотлар яшар,

Чўмилганлар танни поклашар.

Ақлсизлар ахлат ташлашар,

Табиатни асранг, азизлар.

 

Чанқоғини қондирар жонзот,

Дунёдаги барча мавжудот.

Баттармиз-ми  ҳайвондан ҳайҳот,

Табиатни асранг, азизлар.

 

Бутун борлиқ шу сувдан ичар,

Қушлар ичиб самога учар.

Билмаганнинг холи не кечар,

Табиатни асранг, азизлар.

 

Барча элга ҳаёт ғанимат,

Шу ҳаётда сув - улуғ неъмат.

Fофур айтди элга бир ҳикмат,

Табиатни асранг, азизлар.

 

Fофур БОFБОН,

Андижон тумани.

 

Ҳаёт - бу...

 

Ҳаёт бу  - йўлимиздаги одамлар,

Босилган, босилмаган қадамлар.

Ҳаёт бу - орамиздаги одамлар,

Манзили бир - турли одимлар.

 

Ҳаёт бу - сенга алик олган оқсоқол,

Пешонаси ажин, оқ яктак бобо.

Ҳаёт бу - нуроний кампир қадди дол,

Қўллари қадоқдир, оқ рўмол момо.

 

Ҳаёт бу - тил уқмас югурган бола,

Сени кечаги кунинг-ку , қара.

Ҳаёт бу - қуёш чиқиб, ботгучи дара,

Кексага "асо"син тутқазган бола.

 

Ҳаёт бу - кечаги кун, бугун ва эрта...

 

Fолиббек ЭГАМБЕРДИЕВ,

Шаҳрихон тумани.

 

РАЙҲОНИМ

 

Жаннатий ифорим - райҳоним,

Кўзлари маъюсим - жайроним.

Сенла хуш ўтади ҳар оним,

Менинг хушбўйгинам - райҳоним.

 

Заминга кўрк бериб ўсасан,

Ҳам чиркин исларни кесасан.

Муаттар энг тотли бўсасан,

Менинг хушбўйгинам - райҳоним.

 

Сенинг-ла бўламан шодумон,

Тегрангда бўламан мен омон.

Сўлимай тургин сен ҳар замон,

Менинг хушбўйгинам - райҳоним.

 

Аббосбек ХАБИБУЛЛАЕВ,

Андижон тумани.

 

Сабр бу  -  буюк ажр!

 

Ҳаёт шундай ажойиб,

Кимлар учун бир синов.

Fам тортсанг ҳам соғиниб,

Англаб етмайди биров.

 

Қийналсанг-да ўртаниб,

Алам ичра тўлғониб.

Гоҳида-чи куларсан,

Шодлик ичра чўлғониб.

 

Ҳаёт шундай ажойиб,

Баъзан сенга берар бахт.

Баъзан, дардни юборар,

Фалокатни қилар тахт.

 

Ҳар бирига қил сабр,

Сабр бу  - буюк ажр.

Ажринг кутади сени,

Иксирнинг қирғоғида.

 

Ўғилой МАЪМУРОВА,

Марҳамат тумани.

 

КИТОБЛА ЮЗИНГИЗ ОЧАДИ ЧИРОЙ

 

Яратган Аллоҳга шукрона бўлсин,

Ер юзи илмнинг нурига тўлсин.

Илм йўлларида  ҳамроҳдир китоб,

Тўғрисўз суҳбатдош, меҳрли офтоб.

 

Китобла бўласиз билимларга бой,

Китобла юзингиз очади чирой.

Зеҳнингиз чархланиб оқил бўласиз,

Не-не ҳикматларга доҳил бўласиз.

 

Изланиб, тиришиб бўлурсиз олим,

Ёки бир шифокор, ёхуд муаллим.

Йўлингиз ёритиб динимиз Ислом,

Қуръон ўқиганда топасиз ором.

 

Китоб сизни тўғри йўлга бошлайди,

Қалбингизда илму ҳикмат порлайди.

 

Оқибатхон МАДАМИНЖОН қизи

 

  Она юртим

Кундузларинг бунча сержило,

Кечаларинг доимо ялдо.

Она юртим, азиз тупроғинг,

Кўзларимга этай тўтиё.

 

Ўзбекистон - эй буюк ижод,

Жону дилдан қўйдик эътиқод.

Вафодорлик биз учун шиор,

Ҳар авлодга муқаддас диёр.

 

Истиқлолдан келиб эзгу шон,

Сенга бағрин очди кенг жаҳон.

Ҳумо - мангу парвонанг бўлиб,

Истиқболинг этур нурафшон.

 

Чин юракдан қўйиб муҳаббат,

Сақлаймиз то тирик садоқат.

Йўлларимиз этсин чароғон,

Аждодлардан мерос жасорат.

 

Машраб РАҲМОН АЛИ,

 

меҳнат фахрийси.