+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Фарзанд доғи куйдирмасин

 

Кичик ҳикоя

Болалигимда жуда эрка қиз бўлганман. Доим бувижонимга эргашиб юрардим. Ўшанда олти ёшларда эдим чамаси, маҳалламиздаги бир тўйга ҳар доимгидек бувимга "дум" бўлиб бирга чиқдим.

Тўйда болалар билан роса ўйнадим, уришдим (бу мен учун одатий ҳол эди), бир пайт қорним очгандай бўлиб бувим ўтирган хонага кирдим. Аёллар дастурхон атрофида мириқиб гаплашиб ўтирардилар. Мен бувим ёнига ўтириб секингина қатлама егим келаётганини айтдим. Чунки, дастурхондаги тилла тусли, бетига шакар сепилган, ёғликкина қатлама иштаҳамни очарди. Бувим уйнинг тўрисида ўтирган Тожихон момога "опа, менинг болажонимга олдингиздаги қатламадан узатиб юборинг", деди. Менинг кўзим эса ҳамон қатламада, иштаҳа билан қараб турардим. Бир пайт қатламага чўзилган қўлларни кўрдиму кўзларимни катта очиб, қотиб қолдим. Тожихон момонинг қўллари худди эртакларда тасвирланган Ялмоғизнинг қўлларини эслатар, хунук, қоп-қора ва бармоқлари қийшайиб бир-бирига ёпишган эди. Иштаҳам ғиппа бўғилди, ҳаттоки кўнглим беҳузур бўлди. Бувим уларнинг қўлидан яримта қатламани олди-да, менга узатди. Олдиму, кўчага отилдим, ўша пайт бувимдан жуда қаттиқ хафа бўлиб, жаҳлим чиққан эди. "Нега, нега ахир, ўзлари синдириб берсалар бўларди-ку, ахир, қўлини чўзса етарди", дердим ўзимга - ўзим ва қатламани ейишга ижирғаниб уни тўйхонадаги дераза токчасига қўйиб уйга чопиб кетдим. Анчагача иштаҳам йўқолиб, овқат ҳам емай қўйдим, лекин нимагалигини ҳеч кимга айтолмадим...

Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай Тожихон момо бетоб бўлиб қолди ва кўп  ётмай оламдан ўтди, унинг жанозасига келган одамларнинг саноғига етиб бўлмасди. Бувижоним худди яқин кишисини йўқотгандай роса      куйиниб  йиғладилар. Ўшанда менга Тожихон момонинг қандай инсон эканлигини кўзида ёш билан айтиб бердилар.

Момонинг уйидан эллик қадамча нарида колхоз радиоузели бўлиб, момонинг якка-ю ёлғиз ўғли у ерда электрик бўлиб ишлаган. Ўша мудҳиш кунда радиоузель томонидан эшитилган гумбирлаган овоз бутун маҳаллани титратган экан. Ҳамма радиоузель томонга караб югурган, лекин ток уриб, катта подстанцияга ёпишиб қолган ва ёнаётган йигитга ҳеч ким яқинлаша олмаган. Ўшанда Она - Тожихон момо дод солиб, ёнаётган ўғли томон отилган ва олов ичидан ўзининг юзлари, қўллари куйишига қарамай, фарзандини бор кучи билан тортиб олган. Ёлғиз жигарбандини ерга қўйган момо ўғлидан қолган ёдгорликлар - жажжи набираларини "хунук" қўллари билан оқ ювиб, оқ тараб катта қилган. Бувим ўша воқеаларни эслаб, "Тожихон опа оловдан эмас, ёлғиз фарзанди доғидан куйди", дегани ҳалигача ёдимда...

Оҳ, ОНА! Аллоҳ сени шу қадар жасоратли қилиб яратганки, фарзандинг учун жонингни ҳам оловга отасан!

 

Гулноза СОҚИЕВА