+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

МЕҲР-МУРУВВАТ АЙЁМИ

Фикр

Юртимизга гўзал ва бетакрор баҳор фасли ташриф буюрди. Дарахтлар куртак ёзиб, қир-адирларда бойчечаклар очилмоқда.

Ариқ бўйларида ялпизлар ва майсалар бўй кўрсатиб, наврўз келишидан дарак бермоқда. Бу байрам сабаб олам-олам қувонч, янги орзу-ҳаваслар ва эзгу истаклар қалбларимизда жўш уради. Халқимиз ҳар йили наврўзни интиқлик, кўтаринкилик ҳамда ўзгача тайёргарлик билан кутиб олади. Бобо ва момоларимиз ушбу ёруғ кунларга, соғ-саломат етиб келганларига шукрона келтириб, Ватанимиз тинчлиги, фаровонлигини тилаб, дуо қиладилар. Ёшларга ҳаёт гўзаллигининг, осойишта кунларнинг қадрига етишликни уқтирадилар.

Ушбу байрамда гина-кудуратлар унутилади, бева-бечоралар, хаста ва муҳтож кишилар, яқин қариндошлар, ёши улуғ отахону онахонларимиз ҳолидан хабар олиниб, уларга меҳр-мурувват кўрсатилади.

Шунингдек, наврўз байрамини ўзгача шукуҳда қарши олиш мақсадида барча маҳалла ва кўчаларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилади. Наврўз кунлари кўча-кўйда шаҳар ва хиёбонларда, қир-адир ва яйловларда сайллар уюштирилиб, миллий ўйинларимиз халққа намойиш этилади. Бундан ташқари, арқон тортиш, оқ теракми, кўк терак, тўптош ва шу каби турли халқ ўйинлари, айтишувлар, куй-қўшиқлар авжига чиқади. Момоларимиз, онахонларимиз томонидан дошқозонларда шифобахш таом - сумалак қайнайди. Дилбар келинчаклар ва лобар опа-сингилларимиз баҳорий таомлардан кўк чучвара, кўк манти, кўк сомса, турли пишириқлар тайёрлашади.

Бу каби анъаналар давомийлиги миллий қадриятларимизни улуғлаш билан бирга, ўзбек халқи орасида меҳр-оқибат ришталарини янада  мустаҳкамлайди. Ҳар бир юртдошимиз, айниқса, биз педагоглар ана шу анъаналарни ардоқлашда, жаннатмонанд ўлкамизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашда фидойи ва ибрат бўлишимиз лозим. Зотан, миллий қадриятлари бардавом халқ ҳеч қачон завол топмайди.

 

Муяссархон

САЙФУТДИНОВА,

Асака туманидаги

14-умумтаълим

 

мактаби ўқитувчиси.