+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Баҳор ҳаёллари

Баҳор ташрифидан кўнг-лимда орзу гуллари ғунчалай бошлади. Хушманзара табиат ҳавосидан, ўрик гулларидан маст бўлиб, вужудимга илиқлик қуйилади. Шаҳар. Кенг кўчалар. Машиналар шовқини. Одамлар табассуми ҳар бирини йўл-йўлакай кузатиб борарканман, хотиржамлик ҳисси томирларимда оқа бошлайди. Бу тасвирлар кўзларимга ўрнашиб олган, улар баҳор билан уйғунликда кўз олдимда камалак  рангга бурканади.

Эшикдан остона хатлаб киришим билан бир гуруҳ жиянчаларим бағримга отилади. Шу тобда онам саломимга алик олиб, "яхши келдингми, қизим?" деб қаршимга пешвоз чиқади. Ҳали борлиқни-да, дунёни-да англамаган жажжи вужуд соғинч ила менга томон талпинади. Унинг беғубор вужудини бағримга босаман, митти қўлларидан, бешик иси анқиб турган юзларидан суйиб, ўпаман. Унинг мунчоқ кўзларига тикилиб, беором руҳим таскин топади.

Ҳовлимиздаги ўрик гулларига қарайман. Унинг капалак қанотидек гулбарглари биз учун мева бўлиб етилгунга қадар ўзини ўткинчи шамоллардан ҳимоя қилади. Қанийди, табиат ана шу сингари барчага бирдек сабр-тоқат дарсини ўтаса...

Хосият НИГОР