+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

НОЎРИН СИНОВ

ИБРАТ

Бир эркак ўз хотинини синамоқчи бўлибди. Аммо, у бундай натижани кутмаган эди. Видолашув хатини ёзиб, стол устига қўйди-да, ўзи эса каравот тагига яшириниб, хотинини кута бошлади. Унинг қилаётган иши болаларга хос бўлсада, хотини нима қилишини билмоқчи эди. Эркак хотинининг йиғлаши ва дугоналарига хафа бўлиб телефон қилишини кутган эди.

Ваниҳоят, хотини ишдан келди ва хатни ўқиди. Сўнг ручкани олди-да, эри ёзган хат   пастига нималарнидир ёзди. Кейин эса шўх қўшиқни хиргойи қилиб рақсга тушди. Эри кутган ғамгинлик ва йиғидан асар ҳам йўқ эди. У кўпроқ бахтли инсонга ўхшарди. Эри бу ҳодисадан ҳайратга тушди. Аммо вақт ўтиши сайин воқеа бундан ҳам ёмонроқ тус ола бошлади.

Аёл телефонни қўлига олдида, рақамларни тера бошлади. Эри эса у ким билан гаплашаётганини диққат билан эшитар эди: "Салом, азизим, мен тайёрман ва сеникига йўл олаяпман. Ва ниҳоят, эрим мени ташлаб кетибди. Мен бунга эриша олдим. Ўзим қандай қилиб унга турмушга чиққанимга ҳайронман. Афсуски, биз сен билан олдинроқ учрашмаганмиз. Майли, азизим, кўришгунча!" У телефонни қўйди-да, эшикдан чиқиб кетди.

Эркак "Хотиним кетиб қолди", деб хафа бўлди. Кўз-ёшларга тўла кўзлари билан каравотнинг тагидан чиқди ва хотини хатга нима ёзиб кетганини ўқий бошлади:

"Каравот остидан оёқларингиз кўриниб турибди. Мен дўконга нонга чиқиб кетяпман. Синаш эмас, шунчаки ишониш керак, деб қолувчи сизнинг Зарнигорингиз".

 

Адолатли ҳукм

Анушервони одил замонида бир киши қўшнисининг ҳовлисини сотиб олди.

Кунлардан бир куни ер чопаётиб, ҳовли чеккасидаги дарахт ёнидан бир кўза тилла топиб олди. Кўзани қўлтиқлаб, ҳовли сотган одамнинг олдига борди.

- Ҳовли чеккасидаги дарахт ёнидан мана бу хазинани топиб олдим. Уни сен кўмган бўлсанг керак, демак, у сеники, - деди.

- Йўқ, - деди ҳалиги одам, - мен ҳовлини ери ва дарахтлари билан биргаликда сенга сотганман, шунинг учун энди бу хазина ҳам сеники.

Улар узоқ тортишиб, охири ажрим қилишни истаб, Анушервони одилнинг ҳузурига бордилар. Воқеани суриштириб билгач, ҳукмдор улардан сўради:

- Фарзандларингиз борми?

- Ҳа, - деди улардан бири, - менинг ўғлим бор.

- Менинг эса қизим, - деди иккинчиси.

- Унда қуда-анда тутининглар, - маслаҳат берди Анушервони одил, - хазинани эса куёв билан келинга туҳфа қилинглар.

 

Муборак ТОИРОВА тайёрлади