+0374 223-85-48
Андижон шаҳар, Навоий шоҳкўчаси, 71- уй

Янгиликлар

  • 26 Сен 2025
    МУКОФОТЛАР МУБОРАК!
    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига асосан тақдирланганлар орасида вилоятимизнинг бир…
  • 12 Сен 2025
    ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ
    Аждодларимизнинг азалий орзуси бўлган, баркамол авлоднинг истиқболига айланган Мустақиллик кунини ҳар қанча байрам қилсак арзийди. Халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами - истиқлол айёми жорий…
  • 12 Сен 2025
    АРХЕОЛОГИК ВА МУЗЕЙ ТУРИЗМИ ЯНАДА РИВОЖЛАНАДИ
    Форум Андижон вилояти Марҳамат туманида «Кўҳна Довон сирлари» II археология туризм форуми бўлиб ўтди. Президентимиз топшириғи асосида Марҳамат тумани ҳокимлиги, “Мингтепа-маданий мерос» жамоат фонди, Яҳё…
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
  • Ovozlar: (0%)
Jami ovozlar:
Birinchi ovoz:
Oxirgi ovoz:

Энг бахтли қиз бўлайин...

Дил туFёни

Ҳар бир инсон онасини ўзича яхши кўради, ўзгача ардоқлайди. "Энг меҳрибон аёл менинг онамдир" дея таърифлайди. Бу табиий, чунки оналар ҳар биримиз учун азиз ва мўътабардир. Ахир фарзанди учун, ҳатто жонини ҳам аямайдиган, тунларни бедор ўтказиб, Аллоҳдан фарзандларига фақат эзгуликлар тилайдиган улуғ инсонни севмай, ардоқламай бўладими?

Менинг онам Нилуфархон Дармонова ҳамшира сифатида жуда кўпларнинг дуосини олган. Онажоним менга доимо: "Қизалоғим, муҳими, яхши инсон бўлгин, яхши ўқигин", дея насиҳат қилади.

Бебаҳо бойлигим бўлган онажонимнинг ҳар бир сўзи, насиҳатлари мен учун тўғри йўлни кўрсатадиган маёқдир. Келажакда онамга издош бўлиб,  шифокорлик касбини танламоқчиман.

Шукуҳли Янги йил байрами арафасида онажоним мен учун қанчалар қадрли эканини таърифлашга сўз ожиз.  Фақат истагим: онажоним бошимда қуёшим бўлиб, ҳамиша меҳр нурларини сочиб турсин. Ва мен ҳамманинг ҳавасини келтириб, дунёда энг бахтли қиз бўлайин.

Дилнора ҚАҲҲОРОВА,

 

Хўжаобод туманидаги 13-умумтаълим мактаби ўқувчиси.